Quantcast
Channel: Vatandosh
Viewing all 175 articles
Browse latest View live

Американинг “Della Mae” блуграсс мусиқий гуруҳи Тошкентда концерт беради

$
0
0
rss

Концерт 19 ноябрь соат 19:00 да “Туркистон” саройида бўлиб ўтади, деб хабар беради “Даракчи” газетаси.

Блуграсс ўзига хос америкача мусиқа усулларидан биридир. У АҚШнинг Аппалачи ҳудудида шотланд, ирланд ва инглиз иммигрантлари орасида келиб чиққан. Блуграсс мусиқа усули ана шу иммигрантларнинг анънавий мусиқалари воситасида ривожланиб борган ва бугунга келиб у жазз мусиқаси элементларини ҳам ўз ичига олади. Америкалик машҳур санъаткорлар Элвис Пресли ва Жонни Кэш ҳам блуграсс қўшиқларини куйлаган.

Ушбу гуруҳ юртимизгша ташрифи давомида Тошкент ва Урганчдаги мусиқа мактабларида маҳорат дарсларини ўтказади ҳамда талабалар ва мусиқачилар билан ҳамкорлик қилади. Тошкентда бўлиб ўтадиган концертда эса гуруҳ ўзбекистонлик мусиқачилар билан биргаликда ўз маҳоратини намойиш этади.

Гуруҳ 2009 йили ўз ижодини бошлаган маҳал АҚШ саҳналарида ўз маҳоратини кўрсатаётган ва фақат аёллардан таркиб топган ягона блуграсс мусиқа гуруҳи эди. “Della Mae” АҚШ бўйлаб гастролларда, унинг алоҳида аъзолари эса дунёнинг турли бурчакларида ўтказилган фестивалларда, мусиқа клубларида ва турли-туман концертларда иштирок этган ҳамда маҳорат дарслари ўтказган. Гуруҳ аъзолари таркибига Кимбер Людикер (скрипка), Селиа Вудсмит (вокал/гитара), Шелби Минс (контрабас), Женни Лин (гитара) ва Кортни Ҳартман (гитара/вокал/банжо) киради.

Гуруҳнинг Марказий Осиёдаги гастроли АҚШ Давлат департаментига қарашли “Америка мусиқаси чет элда” дастурининг бир қисми бўлиб, у халқаро маданий алмашинув ташаббуслари орқали хилма-хил америкача мусиқий жанрларни ўзида акс эттиради. Мазкур дастур 2012 ва 2013 йилларда 40 дан ортиқ мамлакатларга етиб боради. АҚШ ҳукумати Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон халқлари ўртасида ўзаро бир-бирини тушунишни мустаҳкамлаш учун ноанъанавий дипломатик ташаббуслардан фойдаланишни давом эттиради.

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси “Della Mae”ни Ўзбекистонга олиб келишда “Mix&Match” продюсерлик маркази билан ҳамкорлик қилмоқда. “Туркистон” саройида бўладиган концерт чипталари бепул бўлиб, уларни элчихонаниг Ахборот-ресур марказидан олиш мумкин.

Телефон:  (+998 71) 140-2525, 140-2441.

Электрон манзил:  Tashkent-Program@state.gov (илтимос, тўлиқ исм-шарифингизни кўрсатиб, чиптани Ахборот-ресурс марказидан олиб кетишингиз ёки концертдан олдин  олишингизни изоҳлаб ўтинг)

The post Американинг “Della Mae” блуграсс мусиқий гуруҳи Тошкентда концерт беради appeared first on Vatandosh.


Ватандош. Тожикистонлик ўзбек шоири Ҳасанбой Ғойиб.

$
0
0
rss

 

Шоир Ҳасанбой Ғойиб

Ҳасанбой Холмирза ўғли Ғойибов (Ҳасанбой Ғойиб) 1968 йилнинг 1-январида Тожикистон Республикаси Регар (Турсунзода) шаҳри ёнида жойлашган сўлим Боғбон қишлоғида таваллуд топган.  Отаси Холмирза Ғойиб ўғли  “Сешанба” давлат хўжалигида ишчи, онаси Инобат Даврон қизи  уй бекаси эдилар. Улар олти фарзандни вояга етиштирдилар,  Хасанбой оилада тўнғич ўғилдир.

Ҳасанбойнинг болалик даври асосан Боғбон қишлоғида ўтди. 1983 йили мазкур қишлоқ мактибини  8-синфни аъло баҳолар билан битириб, Турсунзода шаҳридаги 59-ҳунар техника билим юртида «Кўприкли кран машинисти» ихтисоси бўйича шу билим юртида таҳсил олди. Ўқишдаги ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Ҳасанбой Холмирза Болгария Республикаси, Москва, Самарқанд, Панжакент шаҳарларида бепул туристик сафарларда бўлиб қайтди. У бошқа болалардан билимга чанқоқлиги, меҳнаткашлиги, бошқалар билан тез тил топа олишлиги ва адабиётга катта қизиқиши билан ажралиб турар эди. Болалигидан китобга алоҳида меҳр қўйиб у билан бир умр дўстлашади. Ҳасанбой Ғойибнинг илк мақоласи 1984-йилда Турсунзода шаҳарнинг бош ижтимоий газетасида «Самарқанд сайли» номи билан чоп этилган.  Шу йили унинг «Ўн олти ёшдамиз» номли илк шеъри, кейинчалик (1985й.) Наврўзиолам рукини остида қатор шеърларии чоп этилади.

1986 йили билим юртини имтиёзли диплом билан якунлаган Ҳасанбой Ғойибга билим юртидан Қозоғистон Политехника институга йўлланма берилади. У Олма-ота шахридаги Политехника институтининг металлургия факультетига ўқишга қабул қилинади. 1987-1989 йиллар Совет Армияси сафида, аввал Хабаровск шахрида сержантлик мактабида, сўнгра Пертоповловск- Камчатск шаҳарларида хизмат қилди.

 Армия хизматидан сўнг ўқишини давом эттирди. Политехника институтининг «Инженер механик» ихтисоси бўйича тамомлагач, Тожик Алюминий корхонасида иш фаолиятини аввал слесар-таъмирловчи, сўнгра пресслаш цехида механик, катта механик, цех бошлиғи ўринбосари, кейинчалик  эса пўлат-чўян қуюв цех раҳбари вазифаларида хизмат қилди.

2009-йилдан буён, Ҳасанбой Холмирза Техник мудириятига қарашли таъмирлаш бўлимида янги ташкил этилган Мониторинг ва таъмир ишларини планлаштириш бюросида бошлиқ бўлиб ишламоқда.

Тожикистоннинг энг йирик корхонаси ҳисобланмиш «Алюминии Тожикистон» заводида 20 йилдан бери ҳизмат қилиб келаётган ватандошимиз ўзини адабиётдан узоқлаштирмади. Бўш вақтида янги китобларни ўқиб ўз ижодий қаламини ўткирлашга ҳаракат қилди. Шу йиллар мобайнида ўзининг шеърий тўпламини нашрдан чиқарди. Бундан ташқари Ҳасанбой Ғойиб шаҳар ҳукумати нашри «Диёри Турсунзода», ижтимоий-сиёсий газетасида, Тожикистон ҳукуматига қарашли «Ҳидоят», «Халқ овози», «Замондош» газеталари ҳамда «Нафосат» журналлари билан ҳамкорлик қилиб ўзининг янги шърларини чоп этиб келмоқда. Ҳасанбой Ғойиб  Тожикистон Республикаси  Мустақилигининг 10 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Жонажон Ватаним» конкурси ҳамда 2007 йили ўтказилган «Шеъри беҳтарин» республика конкурслари ғолибидир.

Ҳасанбой Ғойибнинг «Висол» (2001й.), «Рухим ранглари» (2002й.),  «Уйғониш фасли» (2004й.), «Кўнглим гуллари» (2007й.), «Юракнинг махзун тунлари» (2010й.) ва «Ҳажрида куяр кўнгил» (2012й.) номли китоблари чоп этилган.

 Шоир шеъриятининг асосини икки халқ -тожик ва ўзбек халклари дўстлигини тараннум этгувчи, инсонларни эзгуликка, иймонга чорловчи  шеърлар ташкил этади.  Бугунги кунда унинг  шеър ва қўшиқлари Тожикистонлик  ва Ўзбекистонлик ҳофизлар томонидан ижро этиб келинмокда.

 Мавлон Шукурзода тайёрлади.

***
 Ватандошимиз, Ҳасанбой Ғойибнинг айрим шеърлари: 
Қисмат ёзиги
Шоир бўлиш ёшлигимдан орзум бўлди,
Ёзганларим ўз дардларим, арзим бўлди.
Назар солсам эл хам менга дарддош экан,
Эл дардини куйлаш олий қарзим бўлди.

Улуғ бахтни насиб этди менга хаёт,

Икки элнинг мухаббати бўлди қанот.

Гох ўзбекча, гох тожикча тилда баёт,

Куйлаб яшаш менинг хаёт тарзим бўлди.

Мехмон бўлдим Хўжанд, Хатлон, Бешкентларда,

Мухлис пайдо қилдим шахар хам кентларда,

Шеърим қушиқ бўлди хатто Тошкентларда,

Дўстлик ипин бағлаш менинг фарзим бўлди.

Юрагимда туйғуларим сувдек зилол,

Қутлуғ бўлсин икки элга хур истиқлол!

Бири қуёш бўлса бири менга хилол,

Икки элнинг мадхин куйлаш қарзим бўлди.

28.04.2012йил

***

Шу азиз юрт

Туғилган юрт она каби азизлигин

Дилдан туйиб яшамоқ ҳам матонатдир.

Ватан учун хизмат қилсанг чин юракдан,

Ерда босган ҳар қадаминг зиёратдир.

Маърифатли бўлсин дея она элим,

Заҳмат чексанг ўлмасин деб она тилим.

Юрагингни кесиб ўтса ҳақнинг йўли,

Ҳар нафасинг, ҳар бир онинг ибодатдир.

Эй ватандош, шу азиз юрт- онаТурон

Барчамизга жондек азиз, қутлуғ макон.

Кел, яшайлик шу Ватанда аҳил, омон,

Аҳиллик ҳам яратганга итоатдир.

13.03.2010.

***

Ниятинг – йўлдошинг

“Ниятинг – йўлдошинг” дейдилар азал,

Яхши ниятларга тўлсин дилимиз.

Ҳар янги кун бизга бахт олиб келсин,

Нурли, равон бўлсин бизнинг йўлимиз.

“Ниятинг – йўлдошинг” дейдилар азал,

Элим, сенга садқа бўлсин жону-тан.

Сенинг камолингни кўрмоқ – истагим,

Сенинг ободлигинг бахтимдир, Ватан!

11.01.2010 й

***

Шоирлик

Шоирликни маддоҳлик билиб,

Қалам тутган булҳаваслар кўп.

Топган сўзни қофия қилиб,

Мадҳиялар ёзишар тўп-тўп.

Англолмаслар, шоирлик асли,

Худо берган дарддир, жабрдир.

У таъмага бўлмагай таслим,

Шоир қалби улкан қабрдир.

Фақат ёниб битса ярашар,

Она юртни куйлаб қасида.

Шоир таъма либосин ташлар,

Шеъриятнинг бўсағасида.

06.04.02.

***

Мавлоно Жалолиддин Румий- Балхий газалига мухаммас

 Ширу шакар

Гуфтам: эй, ту xонона мен ошигинг буларман,

Куйингда неча йилдир куйиб, ёниб юрарман.

Уйинг остонасида зор, интизор турарман,

Дони, ки ман зи олам ёлгиз сани севарман,

Гар дар барам наёи, андар гамат уларман.

 

Чаро санам сахтдили, токай багрим тиларсан,

Севишимни сен узинг ахир яхши биларсан?

Гохо шух назар ташлаб ахволимдан куларсан,

Ман ёри бовафоям, бар ман xафо киларсан,

Гар ту маро нахохи, ман худ сани тиларман.

 

Ман ошиқи васли ту, ту тахти Сулаймонам,

Сенинг учун майли, ёр, нисор мекунам чонам.

Гар рахми ту наояд, бисузад хонумонам,

Руи чу мох дори, ман содадил аз онам,

З-он шаккари лабонат ман як буса тиларман.

 

Сан кибру хаво айлаб осмонларда учарсан,

Нозу карашманг бирла менга кафан пичарсан.

Улсам агар тусатдан «Э вох» дея кучарсан,

Ту хамчу шери масти, мани коним ичарсан,

Ман чу сагони куят дунболи ту кезарман…

 

Гар хохи аз чашмонам ашки хунолуд резад,

Як лахза нигох бахшад он чашмони фирузат.

Ёки зар, бахмал ёпиб менинг тобутим безат,

Фармои гамзаатро, то хуни ман бирезад,

В- арна санинг ишкингда мен бир ёзгур ёзарман.

 

Ошиги бенавонгман, аклим кирган онимдан,

Хажринг утида ёниб мадор кетди жонимдан.

Ошиклар тумор этса арзир менинг конимдан,

Хар дам ба хашм гуи: кетгил менинг ёнимдан,

Ман руи сахт карда(м) наздики ту турарман.

 

Эх, канча сарсон юрдим дашту биёбонингда,

Бир гадога жой йукми мулки Сулаймонингда?

Лайлимсан, Ширинимсан сан икки жахонимда,

Рузи нишаста хохам ёлгиз сенинг ёнингда,

Сен-ла чогир ичаман, хам ман Кайс буларман.

 

Келмасин деб бар дарат монди хазор кулфхо,

Кетмагайман булса хам бошимга дор ин зулфхо.

Токати ток булдими , дигар намуд рафторро,

Мохе, чу Шамси Табрез гайбат намудо гуфто:

Аз ман дигар мапурсед, ман суйладим, борарман.

***

 

The post Ватандош. Тожикистонлик ўзбек шоири Ҳасанбой Ғойиб. appeared first on Vatandosh.

Ибратли ҳикоялар. ТОШ ҚЎРҒОН, ОЛТИН ҚЎРҒОН…

$
0
0
rss

ТОШ ҚЎРҒОН, ОЛТИН ҚЎРҒОН…

Ээ болам, айтаверсам ёқа ушлайсан, аммангнинг кўрмаган куни қолмаган. Анови Холпошнинг қизи Зуҳрани кўриб, дийдиёсини эшитиб ўтириб, бутун умрим кўз олдимдан ўтди. Бу қизнинг важ-карсонини кўр – қайинсинглиси сенсираганмиш! Ҳа энди жаҳл устида сенласа сенлабди-да, қулочкашлаб тортиб юбормабди-ку! Ҳеч вақтда шунақа бўлар-бўлмасга аразлаб, отанинг уйига келиб оладиларми? Бу ёшларга нима бўляпти ўзи, а? Оилага бунча енгил қарашмаса? Бизнинг пайтда оила бир тош қўрғон мисоли, шу қўрғонга кирдингми – уни уй-жой, рўзғор қилиб ўтириш аёлнинг тақдири, бурчи эди. Кел, яхшиси бир бошдан айтиб берай.

Отам қазо қилганида уч яшар қизча эканман. Онамни иккинчи бор турмушга узатган энам, «ортиқча бўлмасин» дея, мени ўзи билан олиб қолибди. Ўн ёшдан ўтганимда энам ҳам омонатини топшириб, мени онам билан ўгай отам қўлига ташлаб кетган. Бу уйда чиндан ҳам ортиқча, дардисар эдим. Қанчалик куюниб, елиб-югурсам ҳам, қилган ишим ҳеч кимга ёқмасди. Ўгай отам мени ёмон кўрарди.

Ўша куни бир нечта қариндошимиз бизникига йиғилишди. Онам менга «Марғилонга тўйга борасан, юр, ясантириб қўяй» дея, кўчада тўптош ўйнаб ўтирган жойимдан уйга бошлади. Мени ҳам қаторга қўшиб, тўйга олиб боришларини эшитиб, теримга сиғмай суюндим. Обдан оро бериб, ҳатто пардоз қилдиришди. Тўғриси, энамнинг қўлида анча содда, ҳам бироз тантиқроқ бўлиб ўсган эканман, ясан-тусанимга қувониб, «қанақа тўй, яна кимлар боради» деб сўрамабман ҳам. Уччала эркак отда, мен яёв, Марғилонга жўнадик. Ҳа, нега ҳайрон бўласан? Мендек бир етимчага улов қаёқда, «чурқ» этмай тўйхонагача пиёда борганман.

Хоҳ ишон, хоҳ ишонма, ўз тўйимга югургилаган эканман. Ҳайрону лол бўлсам ҳамки, «эрга тегиш шунақа бўларкан-да» деган хаёлда, индамай гўшангага кириб кетавердим. Қолаверса, ҳозир қаршилик қилиб, уйга қайтиб кетсам, ўгай отам не кунларни бошимга солишини яхши билардим. Хуллас, 13 ёшимда 60 дан ўтиб қолган қўйчивоннинг тўртинчи хотини бўлиб тушдим…

Кундошларимнинг биттаси онамдан ҳам каттароқ эди, чоғи. Ўша куннинг ўзидаёқ уч кундошнинг кўзларида нафрат сачраб турганини кўрдим. Бу хонадонда менга биргина меҳр кўрсатган одам чолим бўлди. Бироқ, у олис яйловда қўй боқиш билан овора, ёзу қиш тоғдан тушмас, уйга эса бир неча ойда бир-икки ҳафтага келиб, хўжаликка яраша озиқ-овқат ғамлаб кетарди.

Чолим кетиши билан кундошларим менга ҳужум бошлашди. Мен билан бир-бир юлишиб, аламдан чиқмоқчи бўлиб, кўп уринишди. Бироқ мен бир оғиз гап қайтармадим. Ҳалиям ўзимни ёш бола сезишимданми ёки ўғил болача табиатим сабаб, мен уларнинг аччиқ кинояларига, ўзимнинг айбим нимаданлигига тушунмасдим, ақлим етмасди. Бир-икки ой «заҳар сочиб» кўрган кундошларим, мени ҳўрлаш учун энди бошқача йўл топишди. Югурдак қилиб, тинкамни қуритишди. «Уни опке, буни опке»дан бир зум тинсам, йўқ ердан иш топиб туришар, нафас ростлагани вақтим йўқ эди. Аммо кундошларим бу азобларимдан қониқишмасди. Мен барибир ҳаммасига чидар эдим, шу ҳовлида, уларнинг қаторида мудом бор эдим. Шунда менга янги юмуш, кимлигимга, ўрним қаердалигига урғу бериб турувчи иш топишди. Энди менинг вазифам молхонада ўтириб, сигирларга зарур пайтда тоғора тутиб туришдан иборат бўлди. Тоғорага тушган тезакни дамба-дам молхона деворларига таппи қилиб ёпиб туришим зарурлиги, агар ўйинга алаҳсиб ўтириб, молхонани «хўл қилдириб» қўйсам, таъзиримни беришларини яхшилаб уқтиришди. Шундай қилиб, мен ҳатто қишда ҳам шу ерда ўтириб, пойлоқчилик қилишга, молхонанинг бадбўй ҳидига кўникишга, таппи ёпишни касб қилишга маҳкум эдим. Ойда-йилда бир келиб кетадиган чолим вақтинчалик бу хорликдан мени озод этса-да, кетган кунидан эoтиборан, яна ҳаммаси бошдан бошланарди…

Охири паймонам тўлди. Бундай яшашга на ҳолим, на тоқатим қолмади. Куппа-кундузи уйдан яшириниб қочиб чиқдим. Ўзимни сойга ташлаб, шу азоблардан қутилай дедим. Сойнинг бўйига келиб, кичиккина толга паранжи-чимматимни илиб, остига ковушимни ечиб қўйдим: кўп излаб ўтирмай, чўкиб ўлганимни билишсин, дебман. Ўшанда саратон, айни рўза пайти эди – чўккалаб ўтириб олиб, росса сув ичдим. Оқиб кетаётиб сувга тўйишимни ўйламабман-да!

…Умрим бор экан, далада сув қуяётган ишчилар кўриб қолиб қутқарганларида беҳуш бўлсам ҳамки, тирик эканман. Минг азоб билан ҳаётга қайтдим. Бироқ, энг катта азобим олдинда экан: бутун баданимдаги сув тўлиб қолган терилар порсилдоқлаб ёрилиб, ўрни яра бўлиб, йиринг боғлади. Бу ҳам етмаганидек, ёзнинг иссиғида яраларим қуртлаб кетди… Ана энди бунинг азобини кўр! Яйловдан қайтиб, аҳволимни кўрган чолим зир югуриб, даво излай бошлади. Табибнинг айтганига кўра, кундошларим шафтоли баргларини эзиб, сувини яраларимга томизишар, қайнаб чиққан қуртларга қараб, «эпласанг ўлмайсанми, етимча!» деб бурун жийириб, жеркиб кеташирди.

Тўрт ой ётиб, охири соғайиб кетдим. Ҳаётим яна олдинги ўзанига қайтди. Ҳайриятки, бир сафар чолим аҳволимга тушуниб, «булар сени ўлдириб тинишади, етар, мен билан кетасан!» деди. Худди бир пайтлар Марғилонга, ўзимнинг тўйимга жўнагандек, суюниб-суюниб йўлга отландим. Чолимнинг хавотирланиши асосли эди: мен ўшанда ҳомиладор, ой-куним яқин бўлиб, кундошларимнинг кўзига балои қазодек кўринганим тайин.

От миниб, йўлга чикдик. Икки кунлик йўл азоби таъсир қилдими ёки вақти-соати шу эканми – яйловга етибоқ, тўлғоқ бошланди. Чолим бийдек яйловда битта кампир топиб, бошлаб келгунча, шундоқ ўтовнинг ёнида кўзим ёриди. «Вой айланай, паҳлавондек ўғилли бўпсан», дея киндигини кесган онахон болани ўрагани латта-путта излаб, ичкарига кириб кетди. Мен бир жойда, бола бир жойда, хушим кириб-чиқиб, бир аҳволда ётган жойимда… болани қўй қайтарадиган баҳайбат итлар кўтариб кетишибди!.. Кампир дод солди, чолим билан қояга қочган бир гала итларнинг ортидан қува-қува, ҳолдан тойиб қайтишди… шундай қилиб, тўнғичимнинг суягини ҳам тополмадик. Ҳатто бир бор кўзим кўзига тушмади!

Ўшанда биринчи марта қаттиқ қайғуга ботдим. Бироқ, чолимнинг меҳри туфайли сабр қилдим. Энди рўзғорим бўлак, нон-ош қилиш ўзимга қолган эди. Биринчи бор нон пиширганим ҳеч эсимдан чиқмайди. Бунақа ишларни менга ким ўргатибди дейсан, энам эркалатиб юриб ўтиб кетган, ундан бошқа меҳрибоним бўлмаганда. Хуллас, зоғора унидан ҳамир қоридим. Унни элашни ҳам билмай, яна сувга қорибман. Қинғир-қийшиқ нонларим тандирда турмай, шундоғича чўғга оқиб тушди. Нон бўлмади, дебману, тандирда ташлаб кетаверибман. Эрим раҳматли келиб, қўрда чала-чулпа пишган нон бўлакларини териб, пуф-пуфлаб тозалаб, саватга терди. Менинг кўнглимни кўтариш учунми, ўша нонни ўзи еб тугатди, шўрлик. Эртаси куни эса, супрани ёйдириб, бирма-бир ўргатиб ўтириб, ўзи хамир қоритди. Шу десанг, бинойидек нон бўлди. Қолган ҳамма-ҳамма ишларниям ўзи ўргатиб юриб, рўзғорга чиниқтирди. Шундай қилиб, бир чиройлик яшаб кетдик. Кетма-кет учта ўғилли бўлиб, тўнғичимнинг алами ҳам босилди. Дарвоқе, болани ўраб-чирмашдан то овқат беришгача ҳам барини чолим ўзи ўргатган. Гўрингга нур ёғилгур, бебаҳо инсон эди.

Болалар катта бўлиб, чолимнинг ҳам ёши ўтиб борарди. Энди биз ҳам одамлар орасида, қишлоқда яшашга аҳд қилдик. Маҳаллада яйловдагидек очиқ-сочиқ яшаб бўлмайди, у ернинг тутими бошқача, келди-кетдиси бор, деб ўйламабман ҳам. Чолим тез-тез қишлоққа тушиб, уй тайёрлаяпман, деса, тўртта девор тиккалаяпти экан, манови ашқол-дашқолим билан кўчиб кетавераман, деб юрибман. Куни келиб, кўчиб борганимизда, уйга кириб, ҳангу-манг бўлиб қолдим. Идиш-товоқ, сандиқ-жовондан тортиб, меҳроблар ва янги кўрпа-тўшаккада бадастир эди! Барака топкур чолим, бир чевар кампир топиб, кўрпа-тўшак қавитган, рўзғорга зарур барча нарсани ташиб, уйни тўлдирган эди. Шунча чеккан азобларим бутунлай йўққа чиқди. Чолим раҳматли бир-иккита тўй кўриб, қўй-қўзисини барча болаларига тенг бўлиб армонсиз кетди. Мана, энди ўғиллар, келинлар, набираларнинг бағрида яйраб ўтирибман. Фарзандларим касб-корли, эл ичра обрўли. Шу боис ҳам, бир гапириб ўн куладиган амманг ҳеч қарий демайди-да!

Тош қўрғоним олтинга айланиб, гуллаб-яшнаб ётибди, қариб нима қилдим ҳали!

Муаллиф: ГУЛЧЕҲРА АСРОНОВА,

Фарғона шаҳри.

 

The post Ибратли ҳикоялар. ТОШ ҚЎРҒОН, ОЛТИН ҚЎРҒОН… appeared first on Vatandosh.

Нега дўппи киймай қўйдик?

$
0
0
rss

 

Ўзбекнинг ғурури Одилжон Аҳмедов ва унинг дўсти Юрий Жирков.

Ҳар бир халқнинг ўзига хос ўлмас анъаналари, қадриятлари бор. Дейлик, тўй маросими ҳар бир халқда ҳар хил, удумлари мутлақо бир-бирига ўхшамайди. Қачонлардир яратилган ноёб санъат асари ҳам гўзаллиги, нотакрорлиги билан маълум бир миллий маданият белгиси сифатида намоён бўлиб, қадрият сифатида қадрланади.

Асрлар давомида аждодларимиздан авлодларга мерос сифатида етиб келган урф-одатларимиз, қадриятларимиз, анъаналаримиз ҳам миллийлигимиз рамзи бўлиб, катта қадр, умрбоқийликка эга. Бироқ бугунги кундаги одамлар онгида мавжуд замон билан ҳамнафас яшаш, замондан ортда қолмаслик тушунчаси баъзи бир миллий урф-одатларимизнинг, маданиятларимизнинг унутилишига, йўқолишига сабабчи бўлаётгандек. Ҳатто, қадриятларимизга нисбатан «эскилик сарқити», «эски турмуш тарзи» дея нописандлик билан муносабатда бўладиганлар ҳам єўқ эмас. Истиқлол шарофати билан миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, анъаналаримиз қайта тикланди, миллий ўзликни англашга эътибор кучайди. Шу нуқтаи назардан мен ҳозирги глобаллашув жараёнида урфдан чиқаётган баъзи бир миллийлигимиз рамзи бўлмиш нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман. Шу кунларга қадар умрбод ота-боболаримиз бошини асраган, уларга «қалқон» бўлган миллий бош кийимимиз – дўппини назарда тутяпман. Бугунги кунда негадир ана шу «қалқон» йигитларга эриш туюлмоқда. Аксарият ёшларимизда бу бош кийимни кўрмай ўрганиб ҳам қолдик. Албатта, биз демократик, озод ва эркин жамиятда яшаяпмиз. Шундай экан, ҳар кимнинг танлови ўз ихтиёрида, аммо ғарбона шляпа, кепка, буретка, вандамка кийган ёшларимиз нега дўппини унутаёзди? Ваҳоланки, ўзбек йигитларининг кўрки, ҳуснини оширадиган, ўзига ярашиқли дўпписи уларни бошқа халқ вакилларидан ажратиб туради. Айниқса, тўй ёки бошқа маросимларда зарурат юзасидан дўппи кийган ёшларни кўриб, ҳавасим келади.

Хайриятки, шу маросимлар бор экану, ёшларимизга зеб берган дўппини кўрарканмиз…
Бир пайтлар марҳум шоир Муҳаммад Юсуф ҳам куюнчаклик билан «Дўппи киймай қўйди йигитлар» номли шеърини ёзганда айни шу бош кийимни «ёмон кўриб қолган» йигитларни мўлжалига олганди. Юқорида айтганимиздек, ҳеч кимга дўппини кийиш мажбурияти юкланмаган. Ҳар ким ўзи хоҳлаган, дидига мос кийимни кийиши мумкин. Бироқ инсон қалбида миллатпарварлик, ғурур, фахр туйғулари сабаб, ғарбона кийиниш ҳар доим ҳам қабул қилинмайди. Қолаверса, дўппи бутун дунёда ўзбек халқини танитадиган миллий кийимлар сирасига киради. Бундан уч йил олдин бир дўстим Россияда бўлиб қайтди. Суҳбатлардан бирида у сафар таассуротлари ҳақида гапира туриб, шундай деганди:
-Кремлни томоша қилиб юргандим. Бир пайт иккита қирғиз эркакни ўртага олиб расмга тушаётган хорижлик сайёҳларга кўзим тушди. Бирам ҳавасим келди. Қирғизларнинг бошида ўз миллий қалпоқлари бор экан. Мен ҳам дўппимни кийиб борсам бўлар экан, деган хаёлга бордим.
Шундан кейин дўстим «хатосини тузатиб», қаерга борса, ўзи билан бирга дўпписини олиб юришни канда қилмади.

Ҳа, замон ўзгарди, замон янгиланди деб ўзимизни оқлашга уринамиз. Ваҳоланки, замонни ўзгартирадиган, янгилайдиган ҳам инсон.   Бугун юртимиз мустақилликка эришганига йигирма йилдан ошди. Бу давр ичида кўп ютуқларни қўлга киритдик. Қадриятларимиз, миллий урф-одатларимиз қайта тикланди, маданий меросларимизни ўрганишга ва уни тарғиб қилишга шароит туғилди. Шундай экан, маданиятимиз, узоқ йиллик тарихга эга маданий меросимиз, миллий кийимимиз-дўппини қадрлайлик, уни бошдан қўймайлик. Зеро қайга борсам, бошда дўппим, ғоз юрарман гердайиб дея куйлаган машҳур шоиримиз ҳам ўзлигимиз, ўзбеклигимизнинг аломати сифатида айни шу миллий кийимни таъкидлаган, уни улуғлаган.

Умид АЛИ 

The post Нега дўппи киймай қўйдик? appeared first on Vatandosh.

“Алпомиш” достонининг ўзбек ва рус тилларидаги аудиокитоби тайёрланди

$
0
0
rss

 

«Steel Pantera» компанияси “Алпомиш” достонининг ўзбек ва рус тилларидаги ёзувини амалга оширди.

Лойиҳа ташкилотчиларига кўра, 1997 йилга қадар “Алпомиш” фольклорчилар томонидан ўттиз бахши тилидан, ўттиз беш марта ёзиб олинди. Айни пайтда Ўзбекистонда достонни оғзаки тарзда ёйиш анъанаси сақланиб келмоқда. Достоннинг замонавий ижрочилари қаторида Ҳазратқул Худойберди ўғли (1920-1995), Чори Хўжамберди ўғли (1927 йил туғилган.), Қодир Раҳим ўғли (1936-1995) кабиларни айтиб ўтиш мумкин.

“Биз достоннинг Фозил йўлдош ўғли баёни матнига мурожаат қилдик. У 13715 сатрдан иборат. Достон матни аудиоформатда айрим қисқартиришлар билан янграйди: достоннинг шеърий ва услубий тузилишига хос баъзи қайтаришларни ташлаб ўтган ҳолда, асосий воқеалар тизими, тавсифлар, қаҳрамонлар нутқидаги таъсирчанлик ва шоироналик, зиддиятлар ривожи динамикаси, маросимлар таърифидаги ёрқинликни сақлаб қолдик”, — таъкидлайди компания ходими. Унинг айтишича, мазкур буюк эпик асар ўзбек тилида Шомаҳмуд Шорасуловнинг ўзига хос соддалиги билан гўзал ижросида янграйди.

“Рус тилида эса “Алпомиш” достони воқеалари ва қаҳрамонлари кино ва театр актёри Анвар Картаев овози билан жонланиб, унинг ёрқин ижрочилик маҳорати билан образлар таъсирчанлиги янада кучайган. “Алпомиш” ўзбек халқ достонини http://audiobook.uz сайтидан юклаб олиш ёки Тошкент шаҳрининг магазинларидан CD ҳарид қилиш мумкин”, — дейди лойиҳа муаллифларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, Қўнғирот тоғлари бағридаги бепоён кенгликлар ҳали-ҳануз Юнон-Бақтрия ва Кушон салтанати маданияти, оташпарастлар ва шаманларнинг диний маросимлари тарихини ўзида мужассам этиб турибди. Очиқ осмон остида беҳисоб одамлар, катта-кичик, ёшу-қари сўз устаси, туғма иқтидор соҳиби – бахши тилидан афсонавий паҳлавон Алпомиш ҳақидаги ҳикояни тинглашга жамулжам бўладилар…

Тингловчилар қалб кўзи ўнгида ёрқин манзаралар намоён бўлади.Беҳисоб қўйлар подалари, бепоён чўллар ва тоғ ёнбағирларидаги ўтлоқларда куч тўплаган учқур тулпорлар уюрлари, саҳро кемалари саналмиш минг-минглаб туялар – буларнинг бари Бойсун-Қўнғирот шоҳлари ака-ука Бойбўри ва Бойсарининг беҳисоб бойликлари ҳақида тасавур уйғотади. Мўжизакор башорат сабаб орзиқиб кутилган фарзандлар – Бойбўрининг ўғли Ҳакимбек ҳамда қизи Қалдлирғоч, Бойсарининг қизи Барчинойларнинг дунёга келиши ва Шоҳимардон пир томонидан бешикдаги чақалоқларни унаштируви; уларнинг улғайиб, шаклланиши; Бойсарининг туғишган акаси Бойбўри ундан закот талаб қилгани учун чеккан ранж-алами ва Бойсари оиласининг пода-уюрлари, ҳизматкорлари, чўпонлари билан бирга олис Қалмиқ чўлига қўчиб кетиши… Шу кўйи неча кун, неча оқшом одамлар ўзига хос бир актёр театри томошабинларига айланишар, моҳир импровизатор – бахши тилида жаранглаган ҳар бир сўз ўтмиш манзараларини жонлантирарди…

Бугунги кунда ҳам, кўп асрли турмуш тарзи ва одамлар орасидаги муносабат деярли қадим замонлардаги ҳолича сақланиб келаётган Бойсунда халқ орасидан чиққан Бахшилар ўз атрофларига мамнун тингловчиларни тўплаб, яна афсонавий Алпомиш ва соҳибжамол Барчиной, ёвуз мастон Сурҳайил ва маккор Қалмиқ шоҳи Тойчахон, Алпомишнинг содиқ дўсти қалмиқ баҳодири Қоражон ва кўҳна достоннинг бошқа кўплаб қаҳрамонларини жонлантира бошлайдилар. Бироқ “Алпомиш” бугун Бойсун заминидан олисларда ҳам янграяпти. Қўнғирот элати қўшиғидан туғилган “Алпомиш” достони барча туркийзабон халқлар орасида ёйилиб, бутун Ўрта Осиёнинг маданий меросига айланди.

“Алпомиш” – бу асрлар оша янграган қўшиқ. Унда миллат, элат, оила анъаналари яшайди. Унда мардона Руҳ, муҳаббат ва вафо Руҳи, дўстлик ва садоқат Руҳи, эзгулик ва ёвузлик орасида танлов қила оладиган юрак Руҳи, жасорат ва саҳоват Руҳи мужасасам.

Қадим элатнинг анъана ва урф одатлари достон сюжети негизига уйғунлашиб кетиб, воқеалар изчиллигига ҳисса қўшган.

Етти ёшда дастлабки қаҳрамонлигини намойиш қилган Ҳакимбекнинг Алпомиш номини олиши Туркий халқларининг қадим одати акс-садоси ўлароқ, қуйидагича янграйди:

“Ҳакимбек етти ёшга кирган. Алпинбий бобосидан қолган ўн тўрт ботмон бирчдан бўлган парли ёй бор эди. (Ёйнинг оғирлигини тасавур қилинг, ахир бир ботмон икки-ўн бир пудга, бир пуд эса ўн олти килограмга тенг. ) Ана шунда, етти яшар бола Ҳакимбек, шул ўн тўрт ботмон ёйни қўлига ушлаб, кўтариб тортди. Тортиб, қўйиб юборди. Ёйнинг ўқи яшиндай бўлиб кетди. Асқар тоғининг катта чўққиларини юлиб ўтди. Овозаси оламга кетди.” Шундай қилиб, қўнғирот халқи йиғилиб, Ҳакимбекка Алпомиш дея ном беришди.

Яна бир қадим тўй маросими Сурҳайил мастон Бойсарибек уйига Ойбарчинни ўғли Қоражонга унаштириш мақсадида келган саҳнада намоён бўлади:

“ Қозонда қайнаган ширбоз гўштмиди?

Шу қизингнинг агар боши бўшмиди?

Боши бўшми дейин, сендан сўрайин.

Келин қилиб, бирор рўмол ўрайин.

Қоражонга аташтириб борайин.

Келинга рўмол ўраш унаштирилиш белгиси ҳисобланган. Тавсифлар ва қаҳрамонлар сўзларида кўплаб кинояли иборалар, метафора ва афоризмлар ҳам учрайди. Бахши ўз баёнида улардан моҳирона фойдаланиб, достон қаҳрамонлари нутқини таъсирчан ва жозибадор қилади.

Алпомиш ҳақидаги достон тарихи 10-асрларга бориб тақалади. У халқ бахшилари томонидан эъзозланиб, авлодлардан авлодларга етказиб келинган. Бахшилар ушбу бой сарчашма, бутун бошли халқ турмуш тарзи мажмуасини асрашдек шарафли вазифани адо этиб келишган. Халқ оғзаки ижодининг ушбу ноёб намунаси Республикамизнинг маданий бойлиги бўлибгина қолмай, у дунё маданияти ҳазинасидан ҳам муносиб жой олган. Шу муносабат билан 1998 йил, “Алпомиш” достонининг минг йиллигини Ўзбекистон Республикаси жамоатчилиги билан бир қаторда жаҳон ҳамжамияти ҳам тантанали равишда нишонлади.

Бахши маҳорати сабаб, бугун, минг йиллар оша, Бойсун замини, Қалмиқ чўллари намоён бўлади ва ўтмиш воқеалари қайта жонланади. Анъана ва урф одатлар, қариндошлик муносабатлари, фарзандлар тарбияси қоидалари, бурч ва виждон, дўстлик, муҳаббат, садоқат тушунчалари, оила ришталарининг кучи, биродарона мадад ва ҳамдардлик, душманга қарши курашдаги жасорат ва мардлик улуғланади.

“Алпомиш”- бу ўзбек ҳалқининг сарчашмаси. Манбаларимизга қайтар эканмиз, энг яхши фазилатларни мужассамлаштириб, Инсон дея аталмиш шарафли номга муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз…

12news.uz ahborot agentligi.

The post “Алпомиш” достонининг ўзбек ва рус тилларидаги аудиокитоби тайёрланди appeared first on Vatandosh.

Россиялик эксперт Москванинг Қирғизистон ва Тожикистон армияларини қуроллантириш қарорини танқид қилмоқда

$
0
0
rss

asdgf

Aлександр Князев

“Москвадагилар Россия Тошкент билан қандайдир зиддиятга бориб, бутун бошли минтақадан айрилиб қолишини тушунади, деб умид қиламан”, – деди Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг минтақавий дастурлар мувофиқлаштирувчиси Александр Князев.

Polit.uz билдиришича, у Москванинг Қирғизистон ва Тожикистон армияларини қуроллантириш учун 1,5 миллард АҚШ доллари ажратиш тўғрисидаги қарорни танқид қилиб чиқди.

А.Князевнинг сўзларига кўра, ташқаридан на Қирғизистон ва ва на Торжикистонга биров таҳдид қилаётгани йўқ. Қайтанга ушбу мамлакатлар ҳукуматлари ушбу қуролни ўз фуқароларига қарши ишлатиши мумкин. “Мен ушбу қарорга битта сабабга кўра танқидий қарайман. Қирғизистонда ҳам, Тожикистонда ҳам айни пайтда яширин ҳолатдаги ички зиддиятлар мавжуд. Лекин тажрибанинг кўрсатишича, иккала республика ҳукумати ҳам ўз фуқароларига қарши армия, умуман олганда, ҳарбий куч ишлатишдан тортинмайди”, – деб унинг сўзларидан иқтибос келтиради Centrasia.ru вебсайти.

У яқинда Помирда рўй берган ихтилоф ва 2010 йил июнь ойида Қирғизистон жанубида содир бўлган этник можарони мисол қилиб келтиради.

The post Россиялик эксперт Москванинг Қирғизистон ва Тожикистон армияларини қуроллантириш қарорини танқид қилмоқда appeared first on Vatandosh.

Улуғбек ҲАМДАМ: Қодирийнинг хизмати нимада?

$
0
0
rss

Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва унинг асарлари борасида қарийб бир асрдан буён жиддий фикр-мулоҳазалар билдирилади, қизғин баҳс-мунозаралар олиб борилади.

Чунки унинг халқимиз маданияти ва адабиёти тарихида тутган ўрни бағоят салмоқлидир. Адабиётшунос олим Умарали Норматовнинг “Қодирий мўъжизаси” номли китоби билан танишиш, мени улкан ёзувчининг ана шу хизмати борасида яна бир бор фикр юритишга ундади. Тадқиқотчининг эътироф этишича, улуғ ўзбек ёзувчиси ва унинг асарлари борасида ҳали айтилмаган гап, ёзилмаган китоб, топилмаган информация тўлиб-тошиб ётибди экан: “Қодирий меросининг кўпгина соҳалари каби ёзувчи эстетик бисоти ҳам чуқур ўрганилган, чинакам баҳосини олган эмас”, деб ёзади олим.

Ушбу тадқиқот билан батафсил танишган ўқувчи Қодирийнинг ўзбек халқи маданияти тарихида тутган мислсиз ролини янада равшан тасаввур қилади: “Ёзувчи “Ўткан кунлар”да холис-объектив туриб, XIX аср ўрталаридаги Туркистон тарихининг, ўзбек халқи ҳаётининг ҳаққоний манзарасини беради, муҳим тарихий жараёнларни чуқур бадиий таҳлил этади, даврнинг етакчи ижтимоий кучлари моҳиятини очади, ўша замон кишиларининг аҳвол-руҳияти, орзу-интилишлари, қувонч ва ташвишларини фавқулодда бир маҳорат билан ёрқин образлар орқали кўрсатади. Aдиб асар ёзилган давр ҳукмрон мафкураси таъсирига, ўзининг ўша кезлардаги синфий майлларига берилмай, реализмнинг бош принциплари асосида реал ҳаёт қандай бўлса, ўшандайича кўрсатади. Назаримда, илк бор худди шу роман орқали ўзбек халқи ўзининг бўй-бастини, асл қиёфасини, ички дунёсини, кучли ва ожиз томонларини бор бўйича худди тиниқ ойнадагидек аниқ кўрди. Бу роман ўзбек адабиётида реализмнинг ҳақиқий тантанаси, катта ютуғи бўлди”.

Устоз адабиётшунос мулоҳазаларида Қодирийнинг халқимиз олдидаги хизмати нимадан иборат эканлиги рўйирост айтилган десам, муболаға бўлмайди. Аммо бетакрор ёзувчининг маданиятимиз тарихидаги ўрни шулардангина иборат эмас, албатта. Қолаверса, юқоридаги таъриф ғоят умумий бир баҳодир. Биз қуйида ана шу умумийликни бирозгина “майдалаб” кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Тадқиқотнинг бир нечта ўринларида реализм масаласи Қодирий романлари билан мувозий тарзда ёдга олинади. Адиб бадиий ижоднинг кўплаб масалалари юзасидан фикр юритган бўлса ҳам ундаги “бош гап – реализм”, дейди олим. Мана шу нуқтаи назардан қаралганда, олимнинг уқтиришича, Қодирий “ўзбек адабиётшунослигида реализм принципларини ишлаб чиқишда ғоят катта иш қилди”.

Хўш, ёзувчининг реализмга доир қарашларининг моҳияти нималардан иборат? “Ҳақиқат, ҳаёт ҳақиқатига садоқат – ёзувчининг ижоддаги бош шиори”, деб ёзади олим. Албатта, ҳаёт ҳақиқати деганимиз санъатнинг яшовчан талаб ва тақозоларига доир бўлади. Йўқса, ҳар қандай реализм, ҳар қандай рўйирост юз берган воқеа бадиий адабиётнинг ҳадафи бўлиб кетавермайди. Чинакам бадиий ҳодисага айланган аксарият асарларда, ижодкор “мени”нинг иштироки яшайди. Яъни, ёзувчи ўзи бевосита иштирок этган ёхуд ҳаётда кўрган, кечирган воқеаларнинг тасвири ҳам, таъсир кучи ҳам бир газ баландда бўлғуси. Бошқача айтганда, асар материалларига сабаб бўлган воқеа-ҳодиса ижодкорнинг ўз шахсий кечинмасига айланмоғи даркор. Бундан келиб чиқадиган бўлсак, ҳеч иккиланмасдан айтишимиз мумкинки, ҳақиқий ижод намунаси бу – ёзувчининг бошидан кечирганлари, юрагидан ўтказганларидир. (Бугун дунёда урф бўлган постмодерн оқими мана шу айтилганларнинг тамомила тескарисини ўз принципи даражасига кўтаради.) Баъзан адиб воқеа – ҳодисаларнинг кузатувчиси бўлиши мумкин. Лекин, шундаям ўша жараёнлар – уларнинг қувончу кадари тўппа-тўғри ижодкорнинг юрагидан ўтмоғи, уни ларзага солмоғи шарт (персонификация ҳодисаси). Акс ҳолда, ўзи ёнмаган ижодкор ўзгани ёндиролмайди. “…Мен турмушда кўрмаган, билмаган нарса ҳақида ҳеч нарса ёзмайман”, дейди Қодирий. Мана, сизга Қодирий романларининг ўқувчига кўрсатган, кўрсатаётган ва бундан кейин ҳам кўрсатгуси эстетик таъсири сабабларидан бири. Олим ёзади: “У ўтмишдан, ўтган аср воқеаларидан олиб ёзган асарларида ҳам ўзининг ҳаёт тажрибаларидан келиб чиқиб, ўзи турмушда кузатган, кўрган, яқиндан билган одамларни, халқ ичидаги типларни кўз олдига келтириб туриб қалам тебратгани, асарларига асос қилиб олинган давр, шароитни, тарихий воқеалар ва шахсларни, воқеалар юз берган маконни, ўша кезлардаги халқнинг турмуш тарзи, амал қилган удум-тамойилларни ҳар қандай тадқиқотчи олимдан ҳам ортиқроқ ва чуқурроқ билиши шундоққина сезилиб туради, бу масалада у ҳар қандай билимдон одам, мутахассис тадқиқотчи билан бемалол беллаша олади”. Шу тарзда олим Қодирийнинг ўзбек насрида реализмнинг қарор топишида кўрсатган қиёссиз хизматларини илмий далиллар асосида исбот қилади.

Бадиий асарнинг бир қарашда, манаман деб, кўзга ташланиб турмайдиган ички хусусиятлари бўлади. Шулардан бири меъёр масалаласидир. Меъёрнинг қандайлиги ижодкорнинг оламга математик ёндашувидан улгу олади. Кўпинча биз – ижтимоий соҳа вакиллари буни, яъни, математикани суймаймиз, унга ўгайроқ кўз билан қараймиз. Аслида-чи? Аслида, тирикликнинг ҳар бир одими математиканинг қатъий қонун-қоидаларига асосланади. Ҳисоб-китобли дунё дегани – “нимани эксанг, шуни ўрасан”, деганигина эмас. У олаётган нафасимиздан тортиб, ураётган юрагимизгача шу ҳисобу китобнинг ичида эканлигига ҳам ишора. Худди шундай, бадиий асарни тутиб турган ҳар битта компоненти – композиция, сюжет, қахрамонлар, уларнинг характер унсурлари, турли хил бадиий санъатлар, приёмлар, конфликтлар, бадиий вақт, қўйингки, ҳамма-ҳаммасида қатъий ўлчовлар – математик мезонлар иштирок этади. Агар ана шу мезонларнинг максимал аниқлиги бўлмаганида, Қодирийнинг “Ўткан кунлар”и ҳам, “Меҳробдан чаён”и ҳам эллар аро, замонлар оша бунчалар суюкли бўлмас эди. “Албатта, мен, – деб кўчирма келтиради муаллиф (Қодирий назарда тутилади – У.Ҳ), – бу сўнгги, марғуб қаҳрамонларни ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар олишга тиришдим. Чунки шундан ортиғи сохта бўлиши, устига китобнинг қадрини ҳам туширар эди”. Умарали Норматов адибнинг бу тутумини “реализмга доир жуда муҳим фикр”, деб айтади. Ва бу ғоят тўғри гап. Айни чоғда, “ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар олиш”, “шундан ортиғи(нинг) сохта бўлиши”ни ўйлаш бу энди фақат реализмгагина хос ёндашув эмас. Мазкур мулоҳазалардаги яширин нарса бу – ўлчов. Ўлчов эса ҳамма замонларнинг измларига тааллуқли тушунча.

Тадқиқотнинг “Истиқлол қайғуси” фаслида олим ёзади: “Ўткан кунлар”нинг баҳоси, талқини масаласи бу фақат шунчаки бир асар, биргина ёзувчи устидаги гап эмас. Бу борада йўл қўйилган хатолар, чалкашликлар айрим адабиётшунос, ёзувчиларнинг хатосидангина иборат деб бўлмайди”. Олимнинг уқтиришича, мазкур асарга бўлган муносабат ўзбек танқидчилигининг кейинги ярим асрлик ҳолини англатади. “Надоматлар бўлсинки, Ойбек, Ғафур Ғулом, Асқар Мухтордек улкан адиблар ҳам ўша машъум муҳит таъсири ва тазйиқи остида бу шоҳ асар ва унинг муаллифига нисбатан адолатсизлик қилдилар”.

Ўрни билан олим Ҳомил Ёқубов, Матёқуб Қўшжонов, Иззат Султон, Ҳафиз Абдусаматов, Жамол Камол каби адабиётшуносу ижодкорлар билан мунозарага киришади. Лекин буларни бугунги кун адабиёт илми юксаклигидан туриб атайин танқид остига олмайди. Қолаверса, олим ўзи ҳам давр талабларига мос тарзда фикр юритганини тан олиб: “Ўткан кунлар” социалистик реализм асари эканини, унда тарихни синфий тушуниш ва ифода этиш мавжудлигини исботлашга уринганман”, деб хатоларига иқрор бўлади.

Кўриниб турганидек, олим биргина “Ўткан кунлар” асарига муносабатни текшириш орқали бутун бошли ХХ аср ўзбек танқидчилиги йўлини босқичма-босқич, демакки, кайфиятма-кайфият тадқиқ этибди экан.

Қизиқ, адабий танқид бу илм бўлса, илмнинг ўз принциплари, ўзгармас – умрбоқий эстетик мезонлари бўлсаю даврга қараб чумак урса! Турланаётган даврнинг кайфияти ва қаричларига қараб буқаламундек ўзгариб-турланиб бораверса, унинг илмлиги қаерда қолди, деган изтиробли-ташвишли саволлар қийнайди кишини. Лекин Умарали Норматовнинг қуйидаги жавобидан кейин кўнгилга бир пайса тасалли инади: “Бу ҳол, бир томондан, адабий танқидчилик, умуман, танқидий тафаккуримиз ривожи, тақдири йўлидаги ожизликлар, зиддиятлар, қолаверса, ижобийлик томон ўзгаришлар аломати, оқибати бўлса, иккинчи томондан, чинакам санъат асари, хусусан, баркамол реалистик асарда акс этган ҳаёт ҳақиқатининг сержилолиги, маъно доирасининг кенглигидир”.

Яъни, танқиднинг бир жойда қотиб қолмагани ва романнинг сержило эканлиги чиндан ҳам кишига бир қадар таскин беради. Аммо, барибир, ХХ аср танқидчилигининг ўз эстетик принципларида жуда катта нуқсонлар биқиниб яшаб келганлигидан кўз юмиб бўлмайди. Агар мазкур эстетик принциплардан чекинилмаганда эди (яъни, илм табиатига содиқ қолинганда эди), даврларнинг кайфият чирмандасига бу қадар ошкора ва намойишкорона мойиллик бўлмасди.

Қодирий романлари ёзилганига қарийб тўқсон йиллар бўлди. Шу вақт мобайнида, уларнинг бошидан яхши-ёмон кунлар ўтди. Лекин ҳамма вақт мазкур романлар оддий ўқувчилар томонидан кўзларга суртиб ўқилди, ўғил- қизларга: Отабек, Кумуш, Анвар, Раъно деган исмлар берилди. Хўш, бундай меҳру муҳаббатнинг сиру синоати нимада?

Албатта, ҳар бир адабиётшунос олимнинг ҳам, оддий ўқувчининг ҳам бу борада ўз фикру мулоҳазаси бор. Кимдир ҳар иккала асарда гўзал бир тарзда акс эттирилган муҳаббат достонларини рўкач қилар, кимдир унда кўрсатилган ўзбек халқининг чор Россияси босқинидан олдинги турмуш тарзининг санъаткорона ифодасини илгари сурар ва ҳоказо. Аслида, буларнинг ҳаммаси тўғри. Ушбу тадқиқотда эса, синчков олим бошқа кутилмаган бир жиҳатга ҳам эътиборингизни қаратадики, у билан танишгач: “Чиндан, Қодирий романларининг сеҳру жодуси у яратган қаҳрамонларнинг табиий, самимий хатти-ҳаракатларида ҳам кўринади”, деб ўйлай бошлайсиз. “Ёзувчи инсонни тушунишда, аввало, унинг Оллоҳ инъом этган табиий, туғма хусусиятларига эътибор беради. Шу билан баробар, кўпгина буюк реалистлар каби жамият, муҳит, шароитнинг инсон шахсига таъсири жуда кучли эканини ҳамиша назарда тутади. Унингча, жамият бир касал билан оғридими, унинг ҳар бир табақа, яъни, синфига, яна тўғриси, фардига шу касал сироат қилмай қолмайди”.

Албатта, “Меҳробдан чаён” романи билан боғлиқ ушбу кўчирмадан кўриниб турибдики, олим асарнинг икки жиҳатини урғуламоқда. Бири – инсоннинг туғма хусусиятлари бўлса, бошқаси – руҳиятнинг унга таъсири масаласи. Гарчи, адабиётшунос олим масалани бу тарзда ўрганмаган бўлса-да, унинг мулоҳазаларидан шундай хулосалар чиқадики, натижада, улуғ реалист ёзувчи Қодирий романларининг жозибаси кўз олдимизда янада тиниқлашади. Бошқача айтганда, ёзувчининг қаҳрамон яратиш маҳорати унинг эстетик принциплари билан чамбарчас боғлиқлиги таъкидланади. Яъни, Қодирий ўз қаҳрамонларини яратар экан, сохтагарчиликка, юзакичиликка, зўрма-зўракиликка йўл қўймайди. Қаҳрамонлар туғма, табиий хусусиятларга кўра эмин-эркин ҳаракат қилдирилади. Бир қарашда жуда оддий туюладиган бу гапларнинг моҳияти аслида жуда теран. Чунки улар ижодкорнинг асар яратишдаги бош принципларидан сув ичади.

Адабиётшунос олим, ниҳоят, Қодирий романларининг назарий масалаларига келади. Унинг назарида романнинг роман бўлиши учун “тил, услуб, ифода воситалари, адабий приёмлар, санъатлар, сюжет, композиция, конфликт, асар таркиби, характерлар психологизми, миллийлик каби компонентлар”дан-да муҳимроқ омиллар бор. Албатта, олимнинг бу қарашларида етмишинчи-саксонинчи йиллар рус адабиётшунослигининг таъсири сезилади. Шунга қарамай, қуйидаги фикрлар ўзбек романи назарияси бобидаги анча дадил қарашлар ҳисобланади: “Ҳозирги замон назарий тадқиқотлардаги хулосаларга таянган ҳолда романнинг, аниқроғи, реалистик романнинг бош жанр хусусиятлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

1. Асарда романга хос тафаккурнинг мавжудлиги, фикрий-фалсафий кўламдорлик;

2. Шахс ва ҳаётнинг янгича концепцияси;

3. Шахс ва ҳаётнинг худди кўзгудагидек холис-объектив ифодаси, ҳаёт ҳақиқатига садоқат, ҳақиқатнинг ёзувчи шахсий майллари, қарашларидан устунлиги – устуворлиги”.

Анча йиллар муқаддам (2008 ва 2009) “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси саҳифаларида бадиий асарнинг тили борасида баҳс уюштирилган эди. Ўртага ҳар хил фикр ташланганига қарамай, аксарият қатнашчилар билдирган мулоҳазалар тагзаминида “асарнинг тили унинг “ҳаёт – мамоти”ни, тақдирини ҳал қилади” деганга ўхшаш ҳукмнамо қарашни уқиш мумкин эди. “Ўткан кунлар”нинг тили ҳақида ҳам мақтов гаплар айтилганди. Гўё романнинг бутун кучи унинг тилида мужассамдек. Тўғри, бадиий асарнинг асосий қуроли, материали бу – тил. Бироқ, “қуроли”, “материали” дейиляпти, асло, “унинг ўзи” дейилмаяпти. Бадиий асар шу қурол воситасида кўзланган мақсадга у ёки бу даражада эришади. Лекин эътибор беринг, тил, барибир, восита бўлаяпти. Мақсад-манзил эмас. Ҳеч бир ёзувчи ёки шоир у ёки бу тилни қанчалар мукаммал билишини намойиш қилиш учун қўлига қалам олмайди, балки аксарият ҳолларда кўнглидаги дардини, қайғу ва шодлигини ўқувчи билан бўлишгиси келиб бу ишга қўл уради. Тил асарнинг шакли билан боғлиқ материал. Гап айланиб келиб, мазмун ва шакл муаммосига тақалар экан, айтиш жоизки, ҳақиқий ижодкорнинг шаклга маҳлиё бўлишдан муҳимроқ иши бор, бу – мазмун! Аввало, мазмун, у бор экан, унинг турли хил шакллари борасида ўйлаш мумкин. Албатта, ҳар қандай мазмуннинг унга энг ярашиб тушадиган шакли бўлиши мумкин. (Эҳтимол, у бир нечтадир…) Кучли мазмун одатда, худди шундай шаклга ҳам эга бўлади.

Ижодкор ўша шаклни топиши керак, аслида. Унинг тилдаги ва, умуман, шаклдаги маҳорати шу ерда бўй кўрсатади. Кейинги вақтларда адабиётимизда шаклга алоҳида эътибор берилаяпти. Бу – яхши тенденция. Аммо бу ерда ҳам меъёрни унутмаслик лозимга ўхшайди. Такрор айтамиз, шакл ғоят муҳим, фақат у мазмундан табиий равишда оқиб чиққан, мазмунга бошдан-оёқ чамбарчас боғланган бўлиши жуда-жуда зарур. Уловнинг қиммати йўловчини кўзланган манзилга олиб боришга яроқлилик даражаси билан ўлчанади. Муҳими – шу. Асло, уловнинг қай усул ва даражада безатилгани билан баҳоланмайди. Назаримда, ўша баҳсда кўпчиликнинг нигоҳи уловда ва уловнинг ташқи кўриниши – безагида қолиб кетганди. Йўловчи ҳам, унинг манзил-муддаоси ҳам қайсидир маънода унутилган эди. Румийнинг подшоҳ, унинг ўғли ва олимлар билан боғлиқ машҳур ҳикоятидаги каби иш тутилиб, нарса ва ҳодисаларнинг аломатларига маҳлиё бўлинган, уларнинг ички мазмун-моҳиятидан бир қадар узоқ тушилган эди ўшанда. Ҳар ҳолда, менда шундай таассурот қолдирганди. Зеро, гапни минг айлантирмайлик, ижодкорнинг қандай мазмунни қандай шаклда айтганига кўра қандай шаклда нима мазмунни акс эттирди, деган саволнинг жавоби бирламчи бўлиб қолаверади.

Бадиий асарга баҳо берилаётганда вақт категориясини ҳам эътиборда тутиш керак, деб ўйлайман. Чунки маълум даврга оид бадиий асар лексикаси худди шу давр кишилари учун энг жозиб туюлиши, табиий. Лекин яхши биламизки, тил ҳаракатдаги ҳодиса. У худди тирик организмга ўхшайди – мудом ўзгариб, ижтимоий-сиёсий вазиятга қараб гоҳ дағаллашиб, гоҳ сайқал топиб боради. Унинг лексикасидан тортиб, грамматик қурилишию товуш товланишларигача ўзгаришларга учраши муқаррар. Бунинг натижасида бадиий асар тилига бўлган муносабат ҳам турланиши, тилнинг кеча ўзига оҳанрабодек тортган сифатлари бугун ё эртага ўз жозибасини йўқотиши мумкин. Хўш, кейин нима бўлади? Кейин бадиий асарнинг асос кучи, ўзак қадрияти – унинг мазмун-моҳияти билан юзма-юз қолинади. Шундай мазмун бор бўлса, асар (таржима ва табдил натижасида) замонлар чегарасидан ошиб ўтиб, янгидан- янги авлодларга хизмат қилаверади. Йўқса, йўқ, иккита давр ўртасидаги кўринмас деворнинг нариги томонида қолиб, унутилишга маҳкум этилади. Яъни, биз идеаллаштиришга уринаётганимиз бадиий асарнинг тили унинг бир сифати, холос. Сифатни асос дея талқин қилиш тўғри эмас.

Бадиий асар тили бўйича менинг қаноатим шундан иборатки, у бир томондан асар мазмунига, бошқа томондан эса ёзувчи яшаётган замоннинг тил меъёрларига уйғун бўлмоғи керак. Яъни, асар тили ёзувчи бадиий ниятини ўқувчига бекаму кўст етказиш даражасида бўлса, шунинг ўзи кифоя. Назаримда, бадиий асар тили зиммасига юклашимиз мумкин бўлган вазифа асосан шундан иборат. Асло, асар тилига ортиқча юк юклашнинг, унинг имконларини идеаллаштиришнинг ҳожати йўқ, асар тили ҳеч қачон бадиий асарнинг ўзига тенг бўлмайди, бўлолмайди. Қанчадан-қанча шоир-ёзувчиларимиз бор, тилни “сайратиб юборишади”, таҳрирлари жуда силлиқ, лекин, минг афсуски, уларнинг ўз асарларида акс этган мазмун тўпиққа ҳам чиқмайди, ўта саёз. Шунинг учун ҳам уларнинг асарлари миллий адабиётимиз ҳудудидагина бир мунча гап-сўзларга сабаб бўладию сўнг саҳнадан тушиб кетади, кетаяпти. Агар асар тили бадиий асарнинг ўзига тенг моҳият бўлса, марҳамат, асарни қутқариб қолсин эди. Уларнинг асарлари ҳар томонлама сайқал топган гўзал тилига қарамай, Асқад Мухторнинг иборасига суяниб айтганда, ўз мазмунининг саёз жойида шиддат билан чўкишда давом этмоқда. Биргина шу мисолнинг ўзиёқ, тилнинг асар тақдирида тутган ўрни ва аҳамиятини оширмай ҳам, яширмай ҳам ғоят очиқ бир тарзда ифодалаб турибди. Бовужуд, фикримни янада ойдинроқ ифода этишга уриниб кўрай: беркитишнинг ҳожати йўқ, гоҳо улуғ Навоий асарлари тилининг мураккаблигидан бир-биримизга шикоят қилиб қоламиз, бироқ унинг асарларида акс этган теран мазмун-моҳиятдан нолиган жойимиз борми? Навоий асарлари тилининг бутун жозибаси, асосан, унинг ўз замонасида ҳис қилинган десам, ўйлайманки, кўпчилик мени қўллаб-қувватлайди. Бугун эса биз, асосан, Навоий асарлари мазмунига ошно бўлиш учун табдил ва насрий баёнлар ёзиш йўлига ўтганмиз. Мана, мисол учун яқинда профессор Нажмиддин Комиловнинг “Маънолар оламига сафар” деган китобини мутолаа қилдим. Шахсан мен ўша шарҳлар ва насрий баёнлар билан танишиб чиққанимдан сўнг ҳазратнинг маънолар оламига ошно бўлишим анча-мунча осонлашганини ҳис қилдим. Навоий оригинал асарларининг тили нақадар баланд савияда бўлса ҳам, асрлар давомида тилда юз берган лексик ва грамматик ўзгаришлар туфайли бугуннинг ўқувчисига тез етиб бормаслиги бор гап. Бундан кўз юмиб бўлмайди. Навоий асарлари тилининг гўзаллигини ҳис қилиш учун ўша давр тилининг бутун нозикликларию маъно товланишлари билан билиш, билишгина эмас, уни юрак-юракдан ҳис қилиш шарт бўлади. Бунинг учун эса бу тил фаол истеъмолда бўлган ўша даврга замондошлик талаб этилади. Модомики, бугун наинки оддий ўқувчи, балки мутахассис олимлар ўртасида ҳам бундай кишининг мавжудлигига ишониш қийинлигини инобатга олсак, “хўш, нима қилиш керак?” деган савол рўпарамизда пайдо бўлади. Албатта, бошқа йўл йўқ – Навоий асарлари мазмунига ошно бўлиш, уни шарҳу баёнлар орқали тушунишда давом этиш лозим. Шу маънода, устоз адабиётшунос Нажмиддин Комиловнинг китоби, айни муддао. Тушунаман, ушбу мулоҳазаларни ҳам Навоийдан осон тушуниладиган бир-икки байтни келтириб туриб, инкор қилишга уриниш мумкин. Гап шундаки, мен бир-икки байт ҳақида эмас, Навоий деб аталган бутун бошли маънолар системаси тўғрисида фикр юритаяпман. Мазкур система моҳиятини Навоий асарлари тилини бугунги замон тилига табдил этмагунча тўлиқ тушуниб бўлмайди. Бу системага алоқадор бўлиб, уни англаш учун эса бугун “Маънолар оламига сафар”га ўхшаган тадқиқотлар керак. Тил бу – белги. Белги эса ҳар кимнинг ўз ва ўзга замонлар билан алоқа қилиш воситаси. Бироқ, инсон ўз даврида фаол қатнашаётган белгилар ёрдамида ўзга даврларни тўлиқроқ таниб боради. Шу маънода, Навоийга ўхшаш ҳамма замонлар даҳосини таниш учун ҳамма замонлар кишисига ўз даврида тушунарли бўлган белгиларга эҳтиёж мавжуд. Қолган белгилар уни асл маънодан, мақсад-муддаодан узоқлаштириши ёки чалғитиши мумкин. Бошқача айтганда, бугунги адабий тил нормалари бугуннинг белгиларидир. Таъбир жоиз бўлса, белги бу ўзига хос туйнук ҳисобланади. Биз бу туйнук ёрдамида ҳамма даврларнинг маъноларига бўйлашимиз, керак бўлганда, уларга шу туйнукдан ўтиб сафар қилишимиз мумкин бўлади. Қолаверса, биз, масалан, Навоий асарларидаги маънони ўз белгиларимиз бағрига олар эканмиз, асосан, унинг мазмун бутунлигини сақлашга ҳаракат қиламиз. Тил ва, ҳатто, шакл билан боғлиқ тароватнинг катта бир қисми таассуфки, оригинал матнда қолиб кетади. Чунки мукаммал таржима ёки табдилнинг имкони йўқлигидан ташқари, биз, аввало, асарнинг мазмун-моҳиятига талабгормиз.

Демак, юқорида профессор Умарали Норматов “Ўткан кунлар” романи муваффақиятини асосан учта – романий тафаккур, янгича концепция ва ҳаёт ҳақиқатига мувофиқликдек омилларда кўрсатиб, яна бир бор бизнинг нигоҳимизни бадиий асарнинг мазмун-моҳиятига қаратаётган экан, бу уринишларда жиддий ва катта адабиётга қаратилган улкан ҳақиқатлар яшириндир.

Тадқиқотда диққатга молик яна бир жиддий хулоса бор. “Ўткан кунлар” сўзбошисида ёзувчи: “Тарихимизнинг энг кирлик, қора кунлари”дан ҳикоя қилишидан сўз очади. Шу нарса асар учун бир ниқоб бўлиб, Қодирийнинг романда тасвирланган ўтмишни “энг кир” деб атаганининг сабаби собиқ шўро даврида ўзини ва асарни ҳимоя қилиш йўли деб қаралган. Нуктадон олим эса бунга бошқа жиҳатдан қараш мумкинлигини айтади: “Адиб “Ўткан кунлар” орқали “тарихимизнинг энг кирлик, қора кунлари” – юртни мустамлака балосига гирифтор этган “хон замонлари” ҳақида сўз очиб, тарихнинг бу аччиқ ҳақиқатидан сабоқ бермоқчи бўлади”.

Дарҳақиқат, ўша тарих парчасининг “энг кир, қора” деб аталишига сабаб, озод мамлакатни босқинчилар томонидан босиб олинишига йўл қўйганида ҳам экан! Хонлик замонининг “кир” ва “қора”лиги ўз мустақил салтанатини ҳимоя қилолмагани билан ҳам белгиланар экан!

Тадқиқот майдонида олимнинг кўпдан-кўп нозик кузатишларига дуч келамиз. Хусусан, унинг қуйидаги фикрига қўшилиш-қўшилмаслик бошқа масала, лекин нуқтаи назарнинг ўзи эътиборга молик. Олим ёзади: “Фармон биби образи (Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғалони” комедиясинининг бош қахрамони – У. Ҳ.) асл моҳиятини Ҳожи она типидаги тимсоллар эмас, айни, Ўзбек ойим, Холнисо, Ҳамро буви, Бўстон бибилар силсиласи орқали англаш, очиш мумкин.”

Яъни, олим ўзбек адабиётида муваффақиятли чиққан “супер қайнона” – Фармон биби образининг этимологияси – илдизини бевосита Ўзбек ойимлардан топгандек бўлади. Бу ҳам мушоҳада қилишга арзигулик бир муҳим мавзу…

Китобдан жой олган “Ҳақиқат туйғуси – муқаддас” дейилган қайдда Умарали Норматов атоқли адабиётшунос олим Иззат Султон билан ораларида бўлиб ўтган ибратли мулоқотни келтиради. Унда Умарали Норматов ўзининг “Қодирий боғи” номли китобида Иззат Султонни танқид қилгани, лекин бағри кенг адабиётшунос олимнинг жавоби мардона бўлгани айтилади: “Қодирий ҳақидаги ҳақиқат сизу бизнинг нафсониятимиздан юқорида туриши лозим. Қодирий ва ҳақиқат ҳимояси йўлида мени ҳар қанча танқид қилсалар, бундан заррача хафа бўлмайман…”

Бутун китоб давомида олимнинг улуғ ёзувчи Қодирийга бўлган чексиз муҳаббати яққол акс этиб туради. Олим адиб яратган икки ўлмас романни ҳайрат билан тўлқинланиб-берилиб талқин қилади. Бовужуд, олим ёзувчини идеаллаштириш йўлидан бормайди. Ўрни келганда, Ойбеку Ғафур Ғуломдек, Ҳомил Ёқубову Иззат Султондек забардаст олимларнинг қодирийшуносликда йўл қўйган камчиликларини рўйирост айтгани каби, Қодирийдек буюк адибнинг замонасозликка бориб, давр кайфиятига боғлиқ ишлар қилганини ҳам яшириб ўтирмайди: “Қодирий катта ақл-заковат, юксак истеъдод эгаси бўлса ҳам, барибир, ўз даврининг фарзанди эди. Инқилоб йилларининг фидойи инқилобчиларига хос муайян инқилобий бетоқатлик унга ҳам ёт эмас эди”.

Аммо, олимнинг назарида: “Қодирийнинг бахти шундаки, у муайян муддат давр таъсирига берилган, қизиллашган, замона суронлари гирдобида гоҳо бир ёқлама сўзлар айтган, давр тўзони ичра қолиб, бошига оғир савдолар тушган бўлмасин, барибир, 20-йиллар алғов-далғовларидан омон чиқди, оқибат натижада, давр тазйиқларини енгиб ўтиб, ундан юқори кўтарила олди, хусусан, “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён” романлари билан замонасидан бир неча ўн йиллар олға кетди”.

Хулоса қилиб таъкидламоқчиманки, адабиётшунос олим, профессор Умарали Норматовнинг ушбу асари улуғ ўзбек романнависи Қодирий ҳаёти ва ижоди ҳақида шу чоққача ёзилган асарлар, амалга оширилган кўплаб хайрли ишлар орасида энг теран қомусий мазмун ва мундарижага эга тадқиқотлардан биттаси бўлиб, маънавий оламимизни безаб туришига шубҳа йўқ.

Муаллиф: Улуғбек ҲАМДАМ, филология фанлари номзоди, «Шарқ юлдузи», 2012 йил 5-сон

 

The post Улуғбек ҲАМДАМ: Қодирийнинг хизмати нимада? appeared first on Vatandosh.

Америкада ўзбек сайтларидан фойдаланиш янада осонлашди

$
0
0
rss

Виржинияда янги сервер ўрнатилди.

АҚШда .UZ доменининг яна бир ташқи DNS-сервери ишга тушди. Бу билан узнет хорижлик фойдаланувчилар учун янада яқинроқ бўлди.
Бугунгача уз. домени олтита DNS-сервер билан қўллаб-қувватланарди, Ўзбекистондан ташқарида фақат Германияда битта сервер бор эди. 16 ноябрь куни АҚШнинг Виржиния штатида жойлашган еттинчи сервер ишга тушди, деб ёзади Olam.uz портали.  DNS-серверлар қанча кўп бўлса, фойдаланувчилар Ўзбекистон домен зонасидаги сайтларга шунчалик тез йўналтирилади.
Янги DNS-cервер тезкор тармоқли оқимлар кесишувида жойлашган бўлиб, бутун дунё фойдаланувчиларининг сўровларига хизмат кўрсатади ва бизнинг домен зонамизга қайта йўналтиришлар тезроқ амалга оширилади. Серверни ўрнатиш ва созлашда CCTLD.uz мутахассислари қатнашди, дея хабар беради uzinfocom.
Янги сервер ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers,— домен номлари билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи халқаро нотижорат ташкилоти) томонидан тестдан ўтказилди ва маъқулланди. Эслатиб ўтамиз, DNS-сервер— бу домен номларини (одамга тушунарли бўлган) IP-манзилларга (маршрутизаторлар ва интернет серверларга тушунарли бўлган) айлантирувчи хизматдир. Бу мутахассис бўлмаган кишилар учун энг тушунарли изоҳ ҳисобланади.

 

The post Америкада ўзбек сайтларидан фойдаланиш янада осонлашди appeared first on Vatandosh.


Райҳон ва Йигиталининг никоҳ тўйидан (фоторепортаж)

$
0
0
rss

16 ноябр куни “Версал” ресторанида хонанда Райҳон ва Йигиталининг узоқ ва интиқлик билан кутилган висол оқшоми бўлиб ўтди. Тўйнинг шов-шуви шу даражада тарқалган эканки, тўйхонанинг атрофидаги тумонат одамни кўриб, ташриф буюрган ҳар бир меҳмоннинг кўнглидан “Ичкарига қандай кириб олар эканман”, деган ҳаёл ўтган бўлса ажабмас. Чунки машина йўлидан бошланган бу тирбандлик ресторан эшигигача етиб борганди…

Шунча оламон ичида туриб, хонанда Карен Ғофуржонов тўйхонада ўтирган меҳмонлар учун жонли репортаж олиб борди. Тўйхонага секин-аста ташриф буюраётган меҳмонларни эса миллий либосда кийинган қизлар ўз жойига кузатиб қўярди.

Ресторан фойесидаги Райҳон ва Йигиталининг миллий либосда тушган расмидан қилинган катта банер ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Келин ва куёвнинг тўйхонага ташрифи ноанъанавий тарзда бўлди. Маниторда ҳар хил мамлакатлар тўй маросимидаги келин-куёвнинг кулгули лавҳалари намойиш этилгач, тўйхонага фаришта тимсолидаги қизалоқлар Райҳоннинг “Бахтли бўламан” қўшиғи остида ташриф буюрди. Сўнг келин-куёвни Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров “Келибди” қўшиғи билан кутиб олди. Райҳон бироз аввал кўчада бўлган нохуш вазият туфайли кўзига ёш олганини беркитишга ҳаракат қилиб, ним табассум билан ўтирганларга келин салом улашди.
Райҳонни йиғлатган нохуш вазият
Эшик ёнига яқинлашганда Йигитали Райҳонни кўтариб тўйхонага олиб кираётган чоғида йиғилган оламоннинг уларга талпиниши натижасида Райҳоннинг чап қўлига шикаст етди. Ичкарига киргач эса Райҳон оғриқдан кўзига ёш олиб, бироз ўзига келиб олиш учун эшик олдида туриб қолди. Хонанданинг бахти олдида бу нохуш вазият арзимаган нарса, холос.
Тўйни “TV M” бошловчилари Райҳон Уласенова, Ойхон, Жаҳонгир Мирзо, Даврон Қобулов ва Нилуфар Сотиболдиева, Нигора Каримбоева, Рихситилла Абдуллаев галма-галдан олиб боришди. Карнай-сурнай садоларидан сўнг тўйнинг бадиий қисмини Юлдуз Усмонова яхшигина қиздирди. Райҳон ва Йигитали ҳам жойларида ўтиролмай, рақс тушаётган ҳамкасбларига шерик бўлишди. Юлдуз Усмонова даврага қизи Нилуфар Усмоновани чорлаб, бирга дуэт қўшиқ ҳам куйлашди. Нилуфарнинг шўх-шўх қўшиқларидан сўнг чироқлар ўчиб, тўйхонага Клеопатра либосидаги раққосалар кириб келиб, меҳмонлар эътиборини тортишга муваффақ бўлишди. Ажойиб рақсдан кейин Абдухошим Исмоиловнинг чунонам берилиб чалган мусиқасига Зулайҳо Бойхонова ҳам тебра-тебрана кўшиқ куйлашни бошлади. Улар саҳнани бўшатгач эса келин-куёвнинг севги тарихи туширилган видео ҳавола этилди. Мазкур тўй рақслар гулдастасига бой бўлди. “Сабо” ансамблининг раққосалари бир неча бор рақслари билан йиғилганларни хушнуд этишди. “Наврўз” ансамбли раҳбари Зарина Аҳмедова ижросидаги арабча рақсдан сўнг навбат келин ва куёвнинг илк муҳаббат ҳамда бахт рақсларига берилди.

Тўйни нафақат раққосалар балки, энг фаол жуфтлик Ҳалима Ибрагимова ва Улуғбек Қодиров ҳам қиздирди. Улар ижросидаги кавказча рақсни меҳмонлар тик оёқда туриб тамоша қилишди.
Кечанинг кулминацион нуқтаси эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов ва Фонд Форум васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримованинг бир жуфт дуэти бўлди. Гулнора Каримова икки ёшга Франциядан келтирилган “Guli” брендидаги атирларни ҳадя қилди.

Гул отиш маросимида эса келиннинг гулдастаси Райҳоннинг синглисига насиб қилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева келинсаломни айтиб бўлгач, таблага Райҳон рақс тушди. Йигиталининг онаси ҳамда Шаҳноза Ғаниеванинг турмуш ўртоғи дуо билан келин ва куёвга жавоб беришди. Қисқа қилиб айтганда мазкур юлдузли тўй жуда тартибли ва чиройли ўтди. Райҳон ва Йигиталининг БАХТига кўз тегмасин!

Келин-куёвни табриклаш бахти кимларга насиб этди?
Тўйда хонандалар кўп бўлсада, ҳаммаларига ҳам қўшиқ куйлаб, келин ва куёвни табриклаш насиб қилмади. Бу имкониятни қўлга киритганлар эса Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Даврон Эргашев, Мавлуда Асалхўжаева, Сардор Раҳимхон, Зиёда, Жаҳонгир Позилжонов, Иззат Ибрагимов, Шоҳруххон, Манзура, “Аъло” гуруҳи, Рашид Ҳолиқов, актриса Райҳон Уласенованинг оилавий ансамбли, Севара Назархон, Шаҳноз бўлди.

Тўйга ташриф буюрган меҳмонлар
Муножат Йўлчиева, Фаррух Зокиров, Юлдуз Ибрагимовна, Озодбек Назарбеков, Иззат Ибрагимов, Рашид Ҳолиқов, Севара Назархон, Согдиана, Зулайҳо Бойхонова, Абдухошим Исмоилов, Самандар, Сардор Раҳимхон, Улуғбек Раҳматуллаев, Нилуфар Усмонова, Манзура, Лола, Муниса Ризаева, Даврон Эргашев, Ойбек ва Нигора, Зиёда, Жахонгир Позилжонов, сўз усталари Ҳалима Ибрагимова, Шукрулло Исроилов, актрёлар Нозим Тўлахўжаев, Рустам Сагдуллаев, Мурод Ражабов, Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, клипмейкерлар Мирмақсуд Охунов, Рустам Муродов, Ёдгор Носиров, Жасур Шаметов, Наримон Султонхўжаев ва бошқалар.
Манба: darakchi.uz

 

The post Райҳон ва Йигиталининг никоҳ тўйидан (фоторепортаж) appeared first on Vatandosh.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бир бирига табрик йўллади

$
0
0
rss

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бир бирига табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан бир-бирига табрик йўллади.Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 23 ноябрда ўрнатилган. Ўтган давр мобайнида икки давлат ўртасида 116та икки томонлама келишувлар имзоланган. Қозоғистон Ўзбекистоннинг учинчи асосий савдо ҳамкорлари ҳисобланади. Ўтган йил икки давлат ўртасида савдо ҳажми 47 фоизга кўпайиб 2,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. 2012 йил биринчи ярмида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ҳажми 18 фоизга кўпайиб 1,4 миллиард долларга етган. Ўзбекистонда Қозоғистон сармояси иштирокида тузилган 173та корхона, жумладан, 48та қўшма корхона фаолият юритмоқда.

 

The post Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бир бирига табрик йўллади appeared first on Vatandosh.

Россиянинг Ўзбекистон товар айланмасидаги улуши 28,9 фоизни ташкил этади

$
0
0
rss

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги жами товар айланмаси 7,9 фоизга ўсиб, 5,596 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.
Ўзбекистондан Россияга қилинган экспорт ҳажми январь-сентябрь ойларида 3,88 млрд. долларни ташкил этган, ўтган йилнинг ушбу даврида эса мазкур кўрсаткич 3,483 млрд. доллар эди.

Россиядан Ўзбекистонга импорт қилинган товар вахизматлар ҳажми ҳисобот даврида 1,703 млрд. доллардан 1,716 млрд. долларга ошган.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги бўлиб қолмоқда, унинг республика товар айланмасидаги улуши 28,9 фоизни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси жами 19,374 млрд. долларни ташкил этди, бу 2011 йилнинг шу давридагига қараганда 2,3 фоизга камдир.

 

The post Россиянинг Ўзбекистон товар айланмасидаги улуши 28,9 фоизни ташкил этади appeared first on Vatandosh.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар “вазири” Тошкентга келади

$
0
0
rss

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Кэтрин Эштон  шу йилнинг 26-30 ноябрь кунлари Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюради. У бу ташриф доирасида Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонга боради.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар маҳкамаси нисбатан кейин шаклланган тузилмалардан бўлиб, у аъзо-давлатлар манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг номидан иш кўриш билан шуғулланади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Европа ташқи ишлар маҳкамаси раҳбарининг Марказий Осиё мамлакатларига уюштирадиган ташрифи Европа Иттифоқининг ушбу мамлакатлардаги фаолиятини янада ривожлантириш бўйича музокаралардан ташқари, Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳам қамраб олади.

 

The post Европа Иттифоқи ташқи ишлар “вазири” Тошкентга келади appeared first on Vatandosh.

“Сэнди”нинг ижобий тарафлари ҳам бор экан

$
0
0
rss

Америкалик иқтисодчилар “Сэнди” тўфони мамлакатга фақатгина зиён келтирди, деб ҳисоблашмаяпти. Чунончи, Economic Outlook Group тадқиқот гуруҳи ўтказган таҳлилларга кўра, ҳукумат ва аҳолининг тўфондан кейин харажатларни кўпайтириши мамлакат иқтисодиётига қўшимча 140-240 миллиард доллар фойда келтиради.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, тўфондан кейин тикланиш ишларига сарфланадиган харажатлар АҚШ ялпи ички маҳсулотида ўсиш кўрсаткичларини яна 0,5 фоиз ошириш имконини беради.  Бундан аввалроқ Мэриленд университети профессори Питер Моричи “Сэнди” иқтисодиётга қўшимча 36 миллиард доллар келтириши мумкин, деб қайд этган.

Economic Outlook Group таҳлилчилари тўфон келтирган зарар миқдорини 50 миллиард доллар атрофида баҳолашган. Бу бундан олдин қилинган прогнозларга мос келади.

Иқтисодий таҳлилчилар ҳисоб-китобига қараганда, ҳукумат ва аҳоли нафақат тиклаш ишларига маблағ сарфлашади, балки уй-жойлар ва инфратузилма иншоотларини мустаҳкамлашга ҳам харажатларни кўпайтиришади. Айни чоғда қурилиш материалларига талабнинг кескин ошиши натижасида махсус савдо дўконлари ва цехларда қўшимча иш ўринлари пайдо бўлади. Бу ҳам, шубҳасиз, ЯИМда ўз аксини топади.

Худди шундай прогнозни Goldman Sachs банки ҳам ўз мижозларига юборган. Банк таҳлилларига қараганда, 2012 йилнинг тўртинчи чорагида ЯИМ 0,25-0,5 фоиз пасайиши мумкин. Асосий тиклаш ва таъмирлаш ишлари янги йилнинг биринчи чорагида бошланиши боис  2013 йилда ЯИМ қўшимча 0,5 фоизга ортади.

Эслатиб ўтиш жоизки, “Сэнди” тўфони оқибатида АҚШда 110 нафар киши қурбон бўлиб, миллионлаб хонадонлар вайрон бўлди.

The post “Сэнди”нинг ижобий тарафлари ҳам бор экан appeared first on Vatandosh.

Навбатдаги урушнинг навбатдаги қурбони. Яқин Шарқ можаросида ким ғалаба қозонди?

$
0
0
rss

ХАМАС ва Исроил тўқнашди, ғолиб эса Миср президенти Муҳаммад Мурси

Вақти-вақти билан Ғазо секторида уруш бўлиб туриши одат тусига кирган. Охирги марта 2008 йилнинг кеч кузида Исроил Фаластинга қарши шундай ҳарбий амалиёт ўтказганди. Минг нафардан ортиқ киши, асосан, аёллар ва болалар қурбон бўлган эди. Исроилдан эса бор-йўғи 30 нафардан ортиқ ҳарбий можаро қурбонига айланганди. Бу ҳарбий ҳаракат Жорж Буш ҳокимиятдан кетаётган бир пайтда, яъни демократлар Оқ уйни қўлга олаётган бир вақт юз берди. Чунки Обама даврида бундай кескин чоралар расмий Оқ уйнинг ғазабини келтириши мумкин эди.

Орадан тўрт йил ўтиб, яна ўша АҚШ сайловларидан кейин ХАМАС қуролли тўдалари Исроил тарафга артиллериядан ва ракетадан ўт оча бошлади. Тель-Авив ва Исроилнинг бошқа ҳудудларида хавфсизлик сигналлари чалина бошланди. Яҳудий давлати Ғазо секторини тўлиқ блокада қилиб, у ерга кириш ва чиқишни назоратга олди. Шундан сўнг Исроил мудофаа вазирлиги армияси ЦАХАЛ саккиз кун давомида “Булутли устун” ҳарбий операциясини амалга оширди.

Икки тараф ҳам душман устидан ғалаба қозонганини эълон қилди(аслида ҳар урушдан кейин шунақа деб бонг уришади).

Халқаро ҳамжамият ХАМАС хатти-ҳаракатларини қоралаган бўлса-да, Исроилни зудлик ўт очишни тўхтатишга чақирди. Хусасан, АҚШ Давлати котиби Ҳиллари Клинтон Мисрга учиб келди, Муҳаммад Мурси эса томонларни муросага келтириш учун бор ақлини ишга солди. Аммо ҳеч ким икки тараф унча-мунчага урушни тўхтатишига ишонмасди. Чунки араб дунёси ХАМАСни қўллашини айтган бўлса, Ғарб Исроил билан якдиллигини эълон қилди. Жафокаш фаластинликлар эса бу ҳафтани қўрқув билан ўтказиши керак эди.

Боз устига томонлар музокара столига ўтириши билан Тель-Авивда автобус портлади, Ғазони ҳаводан ўққа тутиш давом этарди. Айни чоғда ХАМАС қандай шартлар эвазига қуролсизланиши, Исроил эса блокадани бекор қилиши мумкинлиги ҳаммага қоронғу эди. Қолаверса, тарафлар ерда ҳам жанглар олиб борилишини инкор этишмаётган эди (Уруш асосан ҳаводан олиб борилаётган эди).

 21 ноябрь куни кечқурун тарафлар тинчлик битимига эришди. Албатта, масала шу даражада қалтис ва жиддийки, томонлар кенг жамоатчиликка буни кўз-кўз қилишмади, ҳатто омма учун имзолаш жараёни ва ҳужжатлар алмашиш жараёни байрамона руҳда ташкил этилмади. Умуман, бундай ҳужжат борлиги ҳам савол остида қолмоқда. Чунки Исроил “террористлар билан битим имзолаш”дан бош тортган. Тинчлик битими томонлар рози бўлган тўртта принципдан иборат:

  • Исроил Ғазо секторини ҳаводан ўққа тутишдан, шу жумладан, террористларни жисмонан йўқ қилиш бўйича ҳам аниқ ҳаракатлардан тийилади;
  • ХАМАС Ғазо секторидан Исроилга қарата ракета ҳужумларига йўл қўймасликни ўз бўйнига олади;
  • Исроил Ғазо секторига товарлар ва хизматлар кириши учун ўрнатилган чекловларни бекор қилади;
  • Миср тинчлик битимининг гарови бўлиб хизмат қилади.

Томонлар, агар тинчлик келишуви бир ойдан ортиқ давом этса, битимнинг бошқа пунктларини муҳокама қилишга розилик билдиришди.

Тинчлик келишуви ҳақидаги хабар оммавий ахборот воситалари орқали тарқаши билан Яқин Шарқ бўйича экспертлар томонидан бир савол ўртага ташланди: “Ким ғалаба қозонди?”

Исроил

“Булутли устун” ҳарбий амалиётини амалга оширишдан кўзланган мақсад, аввало, Исроил жанубига ҳаводан бўлаётган ҳужумларни бартараф қилиш, шунингдек, ХАМАС ҳаракатига нисбатан жиддий зарба бериш эди. Айни пайтда мутахассислар фикрича, мана шу икки мақсад остида бошқа бир мақсадлар ҳам бор эди. Яъни ҳарбий ҳаракатлар чоғида янги “Темир гўмбаз” ҳимояланиш тизимини синовдан ўтказиш ҳамда шу йилнинг январь ойида Кнесетга бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан мамлакат раҳбариятининг обрўсини ошириш бўлган. Кўпчилик мана шу мақсадларни реалроқ, деб ҳисобламоқда. Нима бўлганда ҳам, ана шу тўрт мақсадга ҳам тўлиқ эришилган.

Истиқболи қанчалик ноаниқ бўлсин, барибир тинчлик келишуви ҳали ҳам амал қилмоқда. Минглаб ҳарбий зарбалардан кейин ХАМАСга тегишли бўлган кўплаб қурол-яроғ омборлари ва бошқа объектлар вайрон этилди. Ўз навбатида, ўнлаб ҳарбий тўдалар раҳбарлари ва аъзолари йўқ қилинди.

“Темир гўмбаз” ракета ҳужумларидан ҳимояланиш воситаси ҳам ўзининг ижобий тарафларини кўрсатди. Ҳарбийларнинг ҳисоб-китобига кўра, ушбу тизим орқали ҳавода 84 фоиз ракеталар ушлаб қолинган. Эътиборли жиҳати, бундай натижага қандайдир ҳарбий машғулот пайтида эмас, балки ҳақиқий уруш ҳолатида эришилди. Тизим шу даражада самарали  ишладики, унга аллақачон хориждан харидорлар пайдо бўлган бўлса, ажаб эмас.

Албатта, ушбу уруш Исроилнинг амалдаги раҳбарияти сиёсий истиқболига қандай таъсир кўрсатганини баҳолаш бироз мушкул. Чунки яҳудийларнинг қарийб ярми тинчлик келишувидан норози кайфиятда қолишди. Уларнинг фикрича, бундай муваффақият, қолаверса, куч билан ғолиблик битимини имзолаш мумкин эди. Шунинг учун Биньямин Нетаняҳунинг рақиблари ана шу норозиликдан унумли фойдаланишлари мумкин. Бош вазирни бўшликда, кучсизликда, бошлаган ишини якунлаш қобилиятига эга эмасликда айблашлари мумкин. Умуман, Исроил бу урушда мағлуб бўлгани йўқ, лекин яққол ғалаба қозонди, деб ҳам бўлмайди.

ХАМАС

Тинчлик келишувига эришилган куннинг ўзидаёқ фаластинликлар умумхалқ сайлига отланишди, гўё. Уларнинг бу хатти-ҳаракатларини кўрган кишининг фаластинликлар урушда мағлуб бўлишда, дейишга тили бормайди. Тинчлик битимининг учинчи бандида кўзда тутилган масала, яъни Исроилнинг неча йилки блокада қилиб келинаётган чегарадаги чекловларнинг олиб ташланиши билан боғлиқ масалага розилиги фаластинликлар ўзларини ғолиб сифатида ҳис қилишига туртки берди.

Исроилнинг бундай “чекиниш”га боришини ҳатто ХАМАС ҳам кутмаганди. Чунки айнан шу блокадани бекор қилиш учун қанча таҳдид қилинган, “Озодлик флотилласи” ҳибсга олинган, “Қассом” ракеталари учирилган эди. Блокаданинг озгина бўлса-да, кучсизланиши радикал ташкилот учун жуда катта ютуқдир. Бунинг учун юзлаб жангарилардан воз кечиш улар учун ҳеч нарса эмас. Вайрон бўлган инфратузилма объектлари учун жон куйдирадиганлар ҳам бор. Нефтга бой араб оғалари, қолаверса, ғарблик филантроплар бу вайронагарчиликлар учун суғурта бўлишган.

ХАМАСнинг яна бир ютуғи тинчлик келишуви жангариларни қуролсизлантиришни кўзда тутмайди. Боз устига Исроил Ғазо секторини умуман бомбалашдан маҳрум бўлди. Бу ХАМАС учун айни муддаодир.

Муҳаммад Мурси

Миср президенти ушбу музокаралардан сўнг том маънода дунё оммавий ахборот воситалари юлдузига айланиб кетишди. Уни ҳатто Исроил газеталари кўкка кўтарди, фаластинликлар сайтлари, Америка сўллари, Европа ўнглари янги Яқин Шарқ лидери сифатида эътироф этишди. У бундай симпатияни икки нарса учун қўлга киритди: у Фаластин халқи тарафида бўлишини аниқ айтгани учун мусулмон оламининг муҳаббатига сазовор бўлган бўлса, Ғарб ва Исроил ундаги прагматизмни юқори баҳолади. Чунки масалага совуққонлик билан қараш араб лидерлари учун ноёб ҳодисадир.

АҚШ президенти маъмурияти Мурсининг қобилиятларига жуда қойил қолишган. ОАВда тарқаган хабарларга қараганда, у музокарани ўта босиқлик билан олиб борган, қўлдан келадиган нарса ҳақида ваъда берган, ваъда бажарилишини талаб қилган. Кузатувчилар ХАМАСдек шаддодларни музокара столида ушлаб туриш ва уларни бирон нарсага кўндиришда айнан Мурсининг заҳмати жуда катта бўлганини айтишмоқдаа. Айнан унинг хатти-ҳаракатлари Ҳиллари Клинтон томонидан Исроилга босим ўтказишда қўл келган бўлиши мумкин. Мана шундай шароитда унинг ўз ваколатларини кенгайтириш хусусида чиқарган чиқарган фармони ғарбликларни у даражада ғазаблантирмаслиги ҳам мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, бу уруш яна бир бор фаластинликлар тақдири ўз мақсади йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган ХАМАС ва Исроил қўлида эканлигини тасдиқлайди. Бу уруш, агар бир бегуноҳ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган бўлса, билингки, унда ғолиблар бўлмайди. Масала Фаластин озодлиги ҳақида кетганда ҳам майли эди…

The post Навбатдаги урушнинг навбатдаги қурбони. Яқин Шарқ можаросида ким ғалаба қозонди? appeared first on Vatandosh.

УЗУН ЙЎЛ БОШИ ЁКИ ЭРКИН СЎЗ УМРИ

$
0
0
rss

 

Бадиий китобга қизиқиб, муаллифларни бир-биридан фарқлай бошлаганимдан буён Шукур Холмирзаев номини эшитиб, унинг асарларини ўқиб келаётган бўлсам ҳам, ўзини илк бор ўтган асрнинг 80-йиллари охирроғида Ёзувчилар уюшмасидаги бир йиғинда кўрдим.
Бошида қачон олингани номаълум ўша машҳур похол шляпа, асли хаёлчан қиёфасидаги паришонхотирликни янада кучайтирган Шукур ака йиғиннинг охирроғида раёсатга қарата: «Мен… Мен ҳам бир оғиз сўз айтсам бўлама?» – деди-да, сўз берилишига ишонган ҳолда жавобни ҳам кутиб ўтирмай, орқароқдаги жойидан юриб келаверди.

 Ўша куни нима дегани ҳозир тўла эсимда бўлмаса-да, унинг билимдонлиги, фикрларининг кутилмаган ва ўзига хослиги мени қойил қолдирган эди. Ёдимда: у ёш ёзувчилардан бири, менимча, Шойим Бўтаевга қарата: «Ҳар бир одамнинг оти унинг қайси миллатга мансублигини ҳам билдириб туради. Масалан: «Холмирза» бўлса, ўзбек; «Холмирзо» бўлса, тожик, «Халмурза» бўлса, ўрис, «Қолмирза» бўлса, қирғиз ё қозоқ экани билинади. Сизнинг қаҳрамонларингизнинг отларидан кимлигини билиб бўлмайди. Бунга эътибор қилиш керак», – деганди. У вақтларда мен бу хил йиғилишларга атай Гулистондан келардим, ҳали ижодкорларнинг биронтаси билан ҳам шахсан таниш эмасдим. Бу гап Шойимга айтилган бўлса керак деб чамалаётганимнинг сабаби унинг асарларидаги қаҳрамонларнинг оти менинг ўзимда ҳам шунга ўхшаш фикр уйғотарди.

Шукур ака булбулигўё нотиқлардан эмасди. Аммо у кўп нарса биларди ва айтиш керак деб ҳисоблаган гапини ўзига ёқадиган йўсинда унчалик қисинмай айта оладиган эркин одам эди. Ҳали гапирмай туриб, фалончи нима деркин деб хавотирланиб, қўлидан келгунча ўзини яшириб яшашга интиладиган одамлардан иборат муҳитда бу сифат жуда камёб эди.

 Хуллас, Шукур ака гапини айтиб бўлди-да, саҳнадаёқ чўнтагидан арзон сигаретасини чиқариб, раислик қилаётган кишига: «Битта чекиб келсам майлима?» – дея ташқарига йўналди. Шу вақтгача у кишининг гапларидаги мантиқ мени ром қилган бўлса, энди унинг тутумларидаги эркинлик (балки, ўзига ярашиб турган эркаликдир бу) лол қолдирди! Билдимки, у ўрнатилган тартибларга тушадиган қолипдаги одам эмас. Буни ўзиям билар ва ўрни келиб қолганда, атай намойиш этарди. Унинг бу ройиши феълидаги ўзига хосликдан ташқари, қолипга сиғмайдиган одамнинг қуюшқонни истовчиларга ўзига хос исёни ҳам эди!

 Эларо машҳур, ўзининг бошқалардан бошқачароқ эканини билган ҳар қандай одамнинг феъли-хўйида бир қадар артистлик бўлади. Чунки таниқлилик ҳар қандай кишидан, ҳозирги тил билан айтганда, «имиж»ни тақозо этади. Шукур Холмирзаевда-ку артистлик жиҳати инчунун эди. Сабаби у кишининг табиатида азалдан ўзгага кўча билиш, бировнинг ҳолатини унинг ўзидан-да теранроқ туйиш қобилияти бор эди. Ундаги айни шу жиҳатни буюк отдоши Шукур Бурҳон ўз вақтида пайқаб, унга Ҳамлет ролини берганди.
Ҳар қандай ўқувчи сифатида мен ҳам Шукур аканинг шахсига қизиқиб қолдим. Лекин у кишига яқинлашиш, танишиш ҳақида ўйлашга ҳам ботинолмасдим. Аммо тақдир меҳрибонроқ чикди: вақти келиб мен бир муддат Шукур аканинг Дўрмондаги хонасига деярли қўшни бўлиб қолдим ва бир қадар яқинлашиб кетдим.

 1991 йилнинг эрта кузаги эди. Кўпчилик мустақиллик эпкинларидан маст бўлиб, сўз ҳурлигидан мириқиб-мириқиб фойдаланиб юрган дамлар… У вақтлар Дўрмонда хусусий чорбоғлар қурилмаган, Шукур Холмирзаев Ёзувчилар дам олиш уйининг учинчи қаватида пиллапоянинг тўғрисидаги ўша машҳур хонасида яшарди. Ҳукуматнинг топшириғи билан бир гуруҳ олимлар адабиёт бўйича тузилган дастурни такомиллаштириш ва шу дастур бўйича адабиёт дарсликларини ёзиш учун Дўрмонга таклиф этилганди. Муаллифларнинг кўпчилиги Тошкентдан бўлиб, улар орасида марҳум проф. Акрам Каттабеков домла билан мен гулистонлик эдик.

Ижодий гуруҳ аъзоларининг кўпчилиги Дўрмондаги вазиятни яхши биладиган кишилар бўлганидан ҳар ким ўзига маъқул жойни танлаб олди. Айтиш керакки, олимларга жуда яхши шароит яратиб берилганди. Ҳамма биринчи ёки иккинчи қаватдан жой олишга ошиқарди. Дўрмонни биринчи бор кўриб турган, бу ернинг пасту баландини билмайдиган одам сифатида хоналар тақсимотининг охиригача кутиб турдим. Ва… гуруҳдагилардан ёлғиз менга учинчи қаватдан жой тегди.

Муҳими, мен ўзим билмаган ҳолда Шукур Холмирзаев билан деярли қўшни бўлиб қолдим. Ҳар куни эрталик, тушлик, кечлик маҳали даврада Шукур ака кечирмиш воқеалар ҳақида гап бўларди-ю, негадир, ўзи кўринмасди. Бунга сари менинг қизиқишим ортарди. Ниҳоят, орадан бирор ҳафтадан мўлроқ вақт ўтиб, ёзувчига йўликдим. Негадир доим кечликдан сўнг гурунглашиб ўтирадиган, кўпинча жамоа бўлиб Дўрмон боғларини биргаликда айланадиган олимлар ўша куни қандайдир хавфни сезган полапонлардай жойларига тезгина тарқалишди. Ёлғиз ўзим кечки салқинда бирпас боғ айландим-да, хонамга кириб ишламоқчи бўлдим. Пиллапоялардан учинчи қаватга чиқиб, Шукур аканинг хонаси ёнидан эндигина ўтиб кетаётгандим, ярим очиқ эшикдан сочлари тўзғиган ёзувчи бошини чиқариб, юзимга қаради-да: «Салом! Қани бу ёққа киринг», – деди. Бу таклифдан кўра, амрга ёвуқроқ эшитилди.

Бундай бўлишини кутмаганим учун шошиб қолдим. Қайтадан салом бериб, сўрашдим. Ўзимни таништирдим. «Вой, айнонайин! Қозоқбой деганлари сизмисиз, Сизни биламан», – деди Шукур ака. Қувониб кетдим. Чакана гапми, шундай одам мени билса?! Ўша кунги кутилмаган тонготар суҳбатимиздан менга маълум бўлдики, кўпчилик ижодкорлардан фарқ қилароқ, Шукур ака ўзбек адабиётини ҳам, адабиётшунослигини ҳам мунтазам ўқиб борар экан. Шу куни ёзувчи мўлжалдаги ишини битириб, дам олишга тушган экан.

 Тониғ бўлдимки, Шукур ака қаттиқ ишларди. Ёзаётган пайтида тўлиғича асарига кўчиб ўтар, қаҳрамонларининг хаёли билан яшар, уларнинг орасидан чиқиб кетмаслик учун ҳеч ким билан гаплашмас, мабодо юзма-юз келиб қолганда ҳам олдидаги одамни танимас ёки ўзини танимаганга солиб қўя қоларди. Чамаси, адиб ҳам вақтини қизғанарди, ҳам ҳолатдан чиқиб кетишдан қўрқарди.

Ишлашига яраша у кишининг дам олиши ҳам қаттиқ бўларди. Ўйлайманки, у кишининг дам олиши ишидан-да оғир кечарди. Чамаси, ёзувчи асарларида тасвирланган шароитга шунчалик кўчиб ўтардики, асар битгандан сўнг ҳам у ердан осонлик билан чиқиб кетолмасди. Шу боис хотираси ва руҳиятидаги эски «ёзувлар»ни ўчириши керак бўларди.

 Салкам уч ой мобайнида мен ўнларча марта ўшандай суҳбатдош бўлдим. Ва бизнинг ўзига хос гурунгларимиз то адиб умрининг охирига қадар турли даражадаги мунтазамлик билан давом этди. 1991 йил ноябрининг охирларида ана шу гурунгларимиз натижаси ўлароқ бир нарса ёзиб, ёзувчи ва олим Хуршид Дўстмуҳаммадга кўрсатгандим. Бу битикдан Шукур ака ҳам бехабар кетди.

 Ўшандаги суҳбатлардан бирида, нима бўлди-ю, мен 7-синф дастурида М. Шайхзоданинг «Тошкентнома»сидан парча берилгани, асар бу ёшдаги болаларга унчалик мос эмаслиги тўғрисида гапириб қолдим. Шукур ака Шайхзоданинг «Йилларнинг саломин йилларга элтиб…» шеърини тўла ёддан ўқиди ва ўн тўрт яшар ўсмирларга ана шунга ўхшаш шеърларни ўргатиш фойдалироқ бўлишини айтди. Мен адибнинг хотираси ва билимдонлигига қойил қолдим. Шукур аканинг таклифини гуруҳдагиларга амаллаб ўтказдим. Ўша асар киритилди. Узоқ йиллар мобайнида ўрта мактабнинг 7-синфи ўқувчилари бу гўзал фалсафий шеърдан баҳраманд бўлишди.

Шукур аканинг табиатида менинг эътиборимни тортган энг бирламчи сифат унинг ҳаддан ташқари табиийлигидир. Ҳатто, унинг сунъийликлари ҳам табиий бўларди. Шу боис унга бир марта алданганлар ҳам яна қайта ёзувчининг «тузоғи»га илинаверишарди.

Унчалик ҳозиржавоб бўлмаган, ҳатто, эшитган гапинида, бирданига англайолмаётгандай эловсираб турадиган Шукур ака, ўрни келганда, турли шумликлар қилишни ҳам жойига қўярди. Чунончи, кимнидир «тушириш» керак бўлганда, адиб ўз қурбони бўлмиш объектни шу қадар бехато топар ва унга шунчалар пухта ишлов берар эдики, «объект» Шукур аканинг ёнига кириб, унинг йўлига юраётганини билмай ҳам қоларди. Мен буни Шукрулло, Исоқ Ўктам, Турғунбой Ғойиб ва турли вилоятлардан келиб турадиган бошқа бир қатор катта-кичик ижодкорлар мисолида ўз кўзим билан кўрганман. Ўзим қаториларни айтиб ҳам ўтирмайман. Бизлар учун Шукур акага «ем» бўлиш жуда ёқимли туюларди. Ва бу ҳакда мақтаниброқ гапириб юрардик.

Шукур аканинг феълида, адабиётимизнинг намояндаларига муносабатда ҳам ўша табиийлик устувор бўларди. У ёзганларини тушунолмаётган ёки қабул қилишга қийналаётган ижодкорлар ҳақида очиқчасига гапирарди. Дейлик, у анча вақт талантли шоир Фахриёрнинг шеъриятини қабул қилолмай юрди. «Бу бола нима демоқчи ўзи, у нега мунча тилини бураб сўзлайди?» – деб қоларди баъзан. Мен ҳар сафар Фахриёр шеъриятидаги диққатга лойиқ бирор жиҳатни кўрсатишга интилардим. Далилларим у кишини қониқтирса, иВў, уккағар-е, жуда ақлли-ку бунингиз», – деб қўярди. Назар Эшонқулнинг ёзганларига кўникиши ҳам оғир кечганди. Ёш ёзувчиларда тил қашшоқлиги, уларнинг битганларида ўзбек тилининг таровати, имконияти бор бўйича кўринмаётганидан норози бўларди.

Шукур аканинг адабиётдан ортиқ нарсаси йўқ эди. У киши адабиёт учун ва фақат адабиётда мавжуд эди. Лекин у адабиётдан манфаат қидирмас, уни ўзига хизмат қилдириш мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмасди. Унинг учун адабиёт яшашнинг шакли эди. Ҳолбуки, адабиётни тирикчиликка восита қиладиган кишилар қанча… Шоира ва журналист Нилуфар Сафо билан бўлган бир суҳбатда журналистнинг: «Ҳар бир инсон ўз ишига, ўз соҳасига фидойи бўлиши керак. Сиз адабиётшунослар орасида бу хислатни кўпроқ кимларда кўрасиз?» – деган саволига шундай жавоб берган эканман: «…Сўз одамлари орасида мен фақат Шукур Холмирзаевнигина адабиёт фидойиси деб айта оламан. Шукур ака ўзидан кўра адабиётни кўпроқ севмоқнинг уддасидан чиқди. У қулайликлардан воз кечиб, адабиётга хизмат қилишга ўзида куч топа олди. Ёзувчи адабиётни ўзига хизмат қилдирмади, аксинча, бир умр унга хизмат қилди. Шу боис адабиёт ҳам Шукур Холмирзаевни астойдил ёрлақади. Аслида ҳам адабиёт ижодкорга ҳеч нарса бермай туриб, ундан курбонлик сўрайдиган ҳодисадир.

 Адабиётни ўзига хизмат қилдирган ёзувчилар эса жуда кўп, лекин бадиий сўз, вақти келиб, улардан ўч олади. Танқидчилар орасида афсуски, бундай шахсни кўрсата олмайман. Чунки танқидчилар – эл қатори, рисоладаги одамлар. Рисоладаги одамларнинг эса фидойиликдан ташқари ҳам бир дунё мажбуриятлари бўладики, улар одамга ўзини фидо қилиш имконини ҳам бермайди. Лекин адабиётга кўлидан келганча ҳалол хизмат қилган адабиёттанувчилар ҳамиша бўлган ва бор». Ҳалиям шу фикрдаман.
1999 йилнинг охирлари эди, шекилли, халқ оғзаки ижодини яхши билгани, билганидан ҳам кўра, фолклор асарлари ва уларнинг қаҳрамонлари руҳини туйгани боис Шукур аканинг фикрини олиш учун эндигина тугаллаган «Алпомиш» талқинлари» китобим қўлёзмасини ёзувчига бердим. Бир ойларга қолмай ўқиб чиқди, қўлёзманинг ҳар варағига фикрларини ёзиб қўйибди. Муҳими, китоб у кишига маъқул келибди. Шундан сўнг китобни олимларга кўрсатганман ва «Маънавият» нашриётига олиб борганман.

 Кўпчилик ижодкорлар сингари Шукур ака ҳам кайфият одами эди. Кўпчиликдан фарқли равишда у ўз кайфиятини пардалашга уриниб ўтирмасди. 2000 йилнинг кўкламида адибнинг Дўрмондаги кулбасига бориб қолдим. Вақт тушга яқин эди, шекилли. Шукур ака жуда тажанг, ўзича кимнидир бўралаб сўкаётибди. Суриштирсам, сўкишлар Азим Суюнга қаратилган экан. Азим ака қадрдон жўрам бўлгани учун сабабини билгим келди.
– Э, бу ноинсоф нодонни қаранг! Анов куни менга бир янги қозон берган эди. Бугун ишлатай деб олсам, аблаҳ, қопқоғини бермаган экан! Энди нима қиламан буни!
– Ҳа, чиндан ҳам ноинсофлик қилган экан шоир. Келинг, манави фанерни қопқоқ ўрнида ишлатамиз, – дедим мен ўзимча қочириқ қилиб.
– Дарвоқе, шундай қилса бўларкан, эсга келмаганини қаранг! – деди Шукур ака самимий жилмайиб.
Шу куни иккимиз ҳам чап томонимиз билан турган эканмиз, шекилли. Узоқ ўтирдик, мириқиб суҳбатлашдик. Анови сабил ҳам керагидан мўлроқ бўлди. Шукур ака гурунгнинг адоғида шаънга тегадиганроқ гап қилди. Мен ҳам индамай қўя қолмадим. Хуллас, иккаламиз аразлашиб ажрашдик. Анча вақт у кишини кўришга бормай юрдим. Қиш кунларининг бирида шоир Турсун Али қўнғироқ қилиб Шукур аканинг Юнусободдаги уйига бормоқчилигини, агар хоҳласам, мени ҳам олиб ўтиши мумкинлигини айтиб қолди. Бу шунчаки тасодифмиди ёки табиатан одамларни бир-бирига яқинлаштириб юрадиган Турсун Алининг билиб қилган ишимиди, ҳалигача тушунолмайман. Ўзимизга хос тайёргарлик билан устознинг бир хонали уйига бордик. Анчадан бери кўришмаганимиз учун жуда узоқ суҳбатлашдик. Бугунги адабиётнинг бу ёғидан кириб, у ёғидан чикдик. Шеърлар ҳам ўқилди.
Кетаётганимизда, адиб мени тўхтатди. Хонасига қайтиб, ниманидир анча қидирди. Ниҳоят, қидирганини топиб чиқди. Қўлида жигар рангли қоракўл тери бор эди. Миямдан: «Тиктириб бериш керак, шекилли», – деган ўй кечди.
– Бу сизга мендан эсдалик бўлсин. Ёдгорлик деса ҳам бўлаверади, – деди Шукур ака.
Мен буни кутмагандим. Шоша-пиша адибнинг қўлини қайтаришга уриниб, қоракўл терини бошқа нарсаларга ишлатиш маъқуллигини уқтирмоқчи бўлдим. Шукур ака фикрида қатъий эди. Турсун Али ҳам:
– Шукур аканинг қўлини қайтарманг. У киши ҳаммага ҳам совға беравермайдилар, – деди.

 Ўша қоракўл тери азиз бир эсдалик сифатида ҳалиям турибди.
Шукур акада майда манфаатлар, ўзини аслидагидан баландроқ кўрсатишга чираниш бўлмагани учун у кишини ёмон кўриб бўлмасди. У билан келишмаслик, фикрига қўшилмаслик мумкин эди. Лекин, ўйлайманки, ёмон кўриб бўлмасди.
«ЎзАС»нинг 2008 йил 28 ноябрида Низом Комиловнинг «Сен ҳаётни севардинг» мақоласини ўқиб қолдим. Унда Шукур Холмирзаев ҳақида «Сен ҳар қадамда ўзингнинг «Ёлғиз» куйингни хиргойи қилардинг. Биз сенга жўр бўлардик. Аммо ўхшатолмасдик… кейин ҳам ўхшатолмадик», – деб ёзади. Эсимга лоп этиб, 1991 йилнинг кузида ёзиб қўйиб, X. Дўстмуҳаммаддан бошқа ҳеч кимга кўрсатмаган ва оғамизнинг ҳолатидан келиб чиқиб, «Ёлғизлик» деб номлаган қайдларим тушди. Эҳтимол, Низом аканинг мақоласида Шукур ака «тобига келган»да тўхтовсиз айтадиган ўша сўзи ҳам, сўнгги ҳам йўқ даҳшатли куй кўзда тутилгандир. Менимча, ўша куй кўзда тутилган. Шукур аканинг куйини Сиз ҳам бир тинглаб кўринг:

 

«ЁЛҒИЗЛИК

 

Алоҳида талант эгалари алоҳида руҳият ва алоҳида тақдир эгалари ҳамдир. Уларнинг бошқа алоҳидаликлари табиатларидаги алоҳидаликдан келиб чиқади. Аксарият катта истеъдод эгалари табиатан ёлғиз, атрофидаги энг яқин кишиларга ҳам бегона бўлишади. Уларни юзлаб одамлар ўраб туриши, тинимсиз олқишлаши, қарсаклар чалиши, қойил қолганликларини билдириши мумкин, лекин бу нарсаларнинг бирортаси ҳам талант эгасини ёлғизликдан қутқара олмайди. Чунки улар ҳамма қатори одамлар эмас!


Ҳамма қатори ўйлай олмайди. Ҳамма қатори бўлмайди унинг туйғулари ҳам. Дунёни бошқача кўрадиган, атрофни одамлардан бошқачароқ сезадиган қилиб яратган уни қодир Эгам. Кўпроқ била бошлаганим сари менга Шукур ака бутунлай ёлғиз одам бўлиб туюлаверди. Бундай қараганда, унинг ўтбошиси бутун, шогирдлари кўп. Қўли очиқлиги, ичишни қотиргани, суҳбати ёқимли бўлгани учун улфатлардан ҳам худо қисмаган. Лекин у, барибир, ёлғиз. Даҳшатлиси шундаки, бу ёлғизликдан одамлар орасига кириб қутулиб бўлмайди. Эл қатори одамга одамларнинг ораси кифоя қилади. Талантли одам одамлар орасига эмас, одамнинг ичига кирмоқчи бўлади. Кўпчилик одамнинг ичи эса бўм-бўш! Ҳар ҳолда меҳр йўқ! Шу боис баъзан Шукур акани ўраб турган одамлар унинг ёлғизлигини тоқат қилиб бўлмайдиган жисмоний оғриқ даражасига чиқариб юборишади. Ва бу оғриқни босиш учун унга банг – ароқ керак бўлади.

Аслида у киши табиатан ёлғизликни севадиган, шунга интиладиган, одамлардан кўра ўт-ўлану парранда-даррандалар билан тузукроқ тиллаша оладиган одам. Чунки одамдан бошқа нарсаларда ғирромлик йўқ. Шукур ака узоқ вақт ёлғиз ишлайди. Ишлаётганда тўй-томоша, маишат, учрашув у ёқда турсин, одам билан кўришмасам дейди. Кўришмайди ҳам. Мабодо, кўришиб қолганда ҳам танимайди ёки ўзини танимаганга олади. Чунки шу пайтда у ўзи яратган оламда, ўзи яратиб тасвирлаётган одамлар даврасида бўлади. Адибнинг хаёлоти яратган олам тўкис, ундаги одамлар покиза. Чиннидай нафис, гулдай нозик бу оламни ер бандасининг бир оғиз ножоиз гапи чилпарчин қилиши мумкин. Эвоҳки, Аллоҳ яратган бандалар адиб яратган бандаларга қараганда не қадар ғариб, не қадар майда! Шукур аканинг қаҳрамонлари қанчалар юксак ўйлайдилар, мардона сўйлайдилар, улкан ишлар қиладилар! Шундай оламу одамни атрофидаги майда кимсаларга қараб яратиб бўладими?

 Ёлғиз ўзи узоқ вақт мобайнида мўлжалдаги бирор ишни битиргач, Шукур ака дам олади. У одамлар орасига кирмоқчи, улар қатори бўлмоқчи бўларди. Одамлар орасига кириб, одамлар қатори бўлиб дам олиш ёзувчига ҳам, унга рўпара келганларга ҳам қимматга тушади. У бир неча кун мобайнида тинимсиз ичади. Ичганда ҳам уйқудан, овқатдан кечиб астойдил ичади. Ўшандан кейин у “одамлар қатори”  бўла бошлайди: тўхтовсиз сўкинади, ҳаммага дағал ва кескин баҳо бера бошлайди. Кишининг кўнглини оғритгиси келади. Шу тариқа хаёлотнинг беғубор осмонидан реалликнинг чирк босган заминига туша бошлайди ва унга ўзича  “мослашади”.

Шукур ака ича бошлаган вақтда ёнида ҳамиша кимдир бўлишини истайди. Деярли ҳамиша ёнида биров бўлади. Ва ачинарлиси шундаки, адиб барибир ёлғизлигича қолаверади. Чунки ер юзидаги барча мастлар сингари у ҳам ким биландир дардлашмоқчи бўладию, лекин унинг дардини тушунишмайди. Чунки у қалбининг қат-қатида қатланиб, етмиш икки томирида гупириб ётган дардларини айтиб беролмайди. Унинг дардлари бировга айтиб бўладиган анов-манов дардлар эмас! Бунинг устига у ўз дардини айтиб ўрганмаган. Ифодалаш бошқа масала! Хаёлидаги одамлар билан дардлашавериб ердаги одамлар билан гаплашишнида унутаёзган адибни соғлигида тушунмаган одамлар мастлигида ҳам тушунишмайди, албатта. Ёзувчи мастлигида ҳам жўн одамлардан узоқни кўради, унинг хаёли шу ҳолда ҳам юксакларга парвоз қила олади.


Мўлжалланган иш битган, яъни хаёлот олами тугаган. Бу олам ўзининг бутун нафосатию гўзаллиги, нозиклигию мусиқаси билан чил-чил синган, вайрон этилган. Шу боис мастлик оғир кечади жуда. Ростлик-ку ҳамиша ҳам оғир.
 Шукур ака дардлашмоқчи бўлади. Ким билан бўлса-да, гаплашиш, юрагидаги туйғулар билан ўртоқлашиш енгиб бўлмас истакка айланади.Қайнаб ётган туйғуларни ичкиликдан карахт бўлган тил ифодалай олармиди-ю, тинимсиз сўкишлару адоқсиз чекишлар туфайли калласи ғовлаган  ”суҳбатдош”  тушунармиди?! Суҳбатдош ерда юрган ҳамма қатори ҳашаки бир одам. Ёзувчига бошқача одам керак. Гапирмаса-ю, тушунаверса. Қарабгина қўйиш кифоя бўлса! Бундай одам йўқ! Шундан бўлса керак, маълум босқичга етгач, Шукур ака сўкинишга тушади. Кейин тўхтовсиз гапираверади. Кўзлар ғазабли чақчаяди, қошлар милтиқдан нишонга олаётганидай чимирилади, ҳатто қўли билан кимларнидир  ”отади” ҳам. Гапининг кўп қисми тоғ, милтиқ, ов ҳақида, ўзининг зўр овчилиги хусусида бўлади. Лекин зўр ёзувчи экани билан ҳатто мастлигида ҳам мақтанмайди. Ичкилик жуда ҳам маромига етгач, қулоқларгача тўзғиб ётган узун сийрак сочлари устига похол шляпасини бостириб олиб ашуласини бошлайди.
Шукур аканинг ашуласи! У ҳақда гапириш бефойда. Фақат тинглаган тушунади. Йўқ! Тинглаган ҳам тушунмайди. Чунки тушунадиган нарсанинг ўзи йўқ. Қандайдир туйғу, эзгин, аммо бепоён ва мардонавор руҳгина бор. Уни ҳис этиш мумкин, холос!
 Унинг бир бошлангандан кейин сира тугамайдиган қўшиғида бир нечтагина сўз бўлади, холос. Ундаги асосий унсур томоқдан хирқираб чиқадиган, ширали, дардли ун. Шукур ака куйлай бошлайди: ―Не ээйй, нэ ээййй, нэ ээйййй. Зарур оҳанг тезгина топила қолмайди. Ҳар қандай овоз ҳам ижрочининг туйғуларини ифодалай олмайди шекилли, Шукур ака тинимсиз такрорлайверади. Зўриққанидан юзлари бўғриқиб кетади, қўллар ғалати тарзда олдинга чўзилиб, қандайдир мулойим-кескин ҳаракатлар  қила бошлайди, кўзлар ғалати юмилади. Тўхтовсиз тутатилаётган сигаретдан хона тутунга, атрофдаги барча нарса кулу қолдиқларга тўлиб кетади. Хонадаги ҳамма нарса айқаш-уйқаш, овқат ва сигарет қолдиқлари, ювилмаган идишлар, қаймоқ боғлаган совуқ чой. Ҳамма жойда шиша: ётган, синган, тик турган, тўла, бўш. Стол усти тўла қоғоз, қоғоз, қоғоз.
Шукур ака ҳамон куйлайди. Ниҳоят, зарур оҳанг топилади! Шунда унинг уйқусизликдан қизарган кўзлари бир зум жонланиб, юзлари ёришиб кетади. Зўриқиб, оғзининг бир чети билан салгина жилмайгандай бўлади.
 Бечора суҳбатдошига хурсанд бўлиб қараб қўяди. Сўнг бирдан: ―Эҳ, барибир, ҳеч нарсани тушунмайсан. Чунки саводсизсан,— дея иддао қиладида, куйлашда давом этаверади. Ўз овозига маҳлиё бўлаётгани шундоққина сезилиб туради. Сел бўлиб куйлайди. Сел бўлиб тинглайди. Куйлаб тинглайди, тинглаб куйлайди. Шу ҳолатга келганда қўшиққа бир- иккита сўз ҳам кириб кела бошлайди: “Келибб ҳолимни кўргинээййй”, “Келииибб  аҳволиммни  кўргиинээйййй…”
Унинг қўшиғи Сурхон бахшиларининг атайлаб бўғиздан оҳанг беришига ўхшамайди. Шукур аканинг қўшиғи оҳанглари бахшилар
товушидан ҳам қадимийроқ ва салобатлироқдай туюлади. Унинг хиргойиси кўз ўнгимда, ҳеч қачон кўрмаганим Олтой тоғларини, Субйэр кенгликларини, поёнсиз Дашти Қипчоқни гавдалантиради. Яхши кўриб қоламан қўшиқчини. Меҳр билан юзига қарайман. Кўзлар юмуқ, ёқавайрон, сочлар паришон, юзига куллар суркалган, оёқ беўхшов чалиштирилган, ўзи бу дунёни унутган. Гўё у бу дунёда минг йиллар олдин ҳам яшаган. Абут-турк бўлиб! Олтойдан Ҳиндикушгача бўлган бепоён ҳудудда ёвларга даҳшат солиб жавлон урган, сара фарзандлар ўстирган, қудратли халқни бунёд этган. Қутлуғ умрини шону шавкатла яшаб ўтгач, минг йиллардан сўнг дунёга қайта келган. Кейинги келишида юртни хароб, одамларни пачақ ва майда кўриб ўтмишини, аввалги умрида қилган ишларини эсламоқчию хотира панд бераётир. Шундан у озурдажон.
 Унинг кўшиғи улуғ ёшли буюк мўйсафиднинг силқиб оқаётган қудратли армонлари! Бугунги кун омонат, ясама. Ҳақиқий ҳаёт бошқача!  Ҳақиқий одамлар — бошқалар! Лекин қани улар? Қаердалигини биларди, лекин минг йиллаб яшаш осонми, қариликда унутиб қўйган! Эслаш оғир! Шу сабаб қўшиқ ҳам оғир. Чунки у тўхтовсиз оқиб, узоқлашиб бораётган хотира…

1991 йил 25 ноябр».

* * *

Шукур ака ўзига, шахсиятига, истеъдодига хиёнат қилмай, ҳеч кимдан марҳамат кутмай, ўзи билганича ва ўзи истаганича яшади. Ёзувчининг ўзи эркин бўлгани учун унинг сўзи ҳам эркин эди. Эркин сўзнинг умри узоқ, парвози баланд бўлади. Негаки, эркин сўзнинг назари олисларга қаратилган, манфаат отлиқ чиркин юк пастга тортмайди. Ўйлайманки, улуғ ёзувчининг улуғ ва узун ҳаёт йўли энди бошланади.

2009 йил 3 январ-27 октябр

 

Қозоқбой Йўлдош

The post УЗУН ЙЎЛ БОШИ ЁКИ ЭРКИН СЎЗ УМРИ appeared first on Vatandosh.


Америкада “қора жума” руҳи кезиб юрибди

$
0
0
rss

АҚШда Шукроналик кунидан сўнг “қора жума” — турли савдо дўконларида чегирмалар даври бошланади. Бу чегирмалар даври бўлиб, ўзига хос одат ва тартибларига эга. Фақат АҚШда машҳур бўлган бу кун эндиликда бошқа мамлакатларда ҳам авж олмоқда. Бунда, албатта, Америкадаги Apple сингари трансмиллий компанияларнинг хизмати катта бўляпти.

Шукроналик кунидан сўнг чегирмалар бериш 19-асрда пайдо бўлган бўлиб, унинг “қора жума” деб ном олиши бевосита 1960 йилларга бориб тақалади. Гап шундаки, ўшанда йўлдаги тирбандликлар боис ҳайдовчилар шу кунни “қора” куни сифатида аташ одат тусига кирган.

Одатга кўра, “қора жума” куни АҚШдаги магазинлар жуда эрта, соат эрталабки 5-6дан иш бошлайди. Ҳозирда бунга жуда олдиндан киришмоқда. Масалан, бир қатор савдо тармоқлари кечқурун 8-10дан очишини маълум қилган бўлса, кўпчилиги қоқ тундан чегирмаларни бошлашади.

Харидорларга фақат бир кун амал қиладиган катта миқдордаги чегирмалар таклиф қилинади. Айни чоғда бундай чегирма фақат дастлабки 10 кишига татбиқ қилинади. Шу боис навбат кутиш, бир-бирига дўқ-пўписа қилиш, уруш-жанжал ва ҳатто, қотилликлар ҳам бу кун учун бегона эмас.  Иқтисодий таҳлилчиларнинг фикрича, мамлакатдаги иқтисодий аҳвол, қолаверса, ишсизликнинг юқори бўлишига қарамасдан бу йил савдо ҳажми ўтган йилдагига қараганда 4 фоиз кўп бўлиб, 586,1 миллиард долларни ташкил қилади.

Чунки “қорачасига шоппинг” қилиш истагида бўлган америкаликлар сони бу йил 53 фоизни ташкил қилди. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 44 фоизни ташкил қилган эди. Электрон тижоратнинг оммалашиб бораётгани боис “қора жума”дан сўнг “кибердушанба” тушунчаси юзага келди. Жорий йилда онлайн-тижорат миқдори 2 миллиард доллардан ошиб кетиши мумкин. Ўтган йили бу миқдор 700 миллион атрофида бўлган эди.

Таҳлилларга қараганда, АҚШда 147 миллион киши “қора жума” куни савдо қилиш учун чиқишини маълум қилган. Эътиборли жиҳати, америкаликлар курка сотиб олиш учун 875 миллион доллар сарфлашар экан, яна 43 миллион киши шу кунлари саёҳатга отланар экан.

The post Америкада “қора жума” руҳи кезиб юрибди appeared first on Vatandosh.

Амeрика – сeҳрли диёр…

$
0
0
rss

Муҳoжир амeрикалик ўзбeкларни бирлаштирган, ватанпарвар, фидoйи одамлар – марҳум Исoқжoн Нарзиқул, Эргаш Шeрмат, Ҳусайн Икрoмхoн, Маҳмуд Мақсуд Бeк, Шарифжoн Алибeк, Акбар Хўжа, Саид Бурҳoн Мансур ҳамда шўролар зулмидан азият чеккан, муҳожирлик уқубатларини бошидан ўтказган, ватансизлик азиятини чeкиб, тупроғи хoрижда қoлган барча ватандошларимнинг маъсум xотирасига бағишлайман.

 Муаллиф

Амeрика – сeҳрли диёр…

Ушбу китoбда сўз амeрикалик ўзбeклар хусусида кeтади. Xўш, биз мустақилликка эришгунга қадар Амeрика, амeрикаликлар, амeрикалик ўзбeклар, уларнинг турмуш тарзи, ҳаёти, урф-oдатлари ҳақида нималарни билардик? Фашизмга қарши кураш йилларидаги ўзарo ҳамдўстлик, қурoлдoшлик қалбларга бирoз илиқлик сoлди. Ўша Жаҳoн урушида иштирoк этган раҳматлик oтам ҳам урушнинг илк кунлари амeрикаликларнинг бизга берган ҳарбий, иқтисoдий ёрдами тўғрисида гапириб бeрар эдилар, аммo биз ўқиган тарих китoбларида бу ҳақда негадир аниқ маълумoтлар бeрилмасди.

Бундан ташқари, 50-60 йилларда Хрушчeв ўйлаб тoпган “Сoвуқ уруш” мунoсабатларимизни яна музлатиб юбoрди. Биз Амeрикага фақат қийшиқ қoра кўзoйнак билан, “чириб бoраётган импeриализмнинг бoш бeкати, сўнгги қалъаси” сифатида қараб кeлдик. Чўққи сoқoлли Сэм oғани Амeрика тимсoли сифатида қабул қилиб, “oзoдлигимиз, бахтли кeлажагимизга тажoвуз сoлаётган такаббур кимса” дeб қайта-қайта oнгимизга сингдирдик, эндигина мактаб oстoнасига қадам қўйган мурғак гўдакдан тoртиб, eтуклик гувoҳнoмасини қўлга олиб, катта ҳаёт сари қадам қўяётган навқирoн ўсмиргача Амeрика – “дeмoкратия зиндoни”, “ҳурлик кушандаси”, “фаҳш ва шаҳват юрти”, “зулм-бадкирдoрлик маскани” ва бoшқа ўнлаб салбий ташбeҳлар билан сабoқ бeриб кeлдик. Жумладан, у eрда яшoвчи барча халқ, шу жумладан амeрикалик ўзбeклар ҳам душман дeб кўрсатиб кeлинди.

Аслида эса Амeрикани киши қалбида нимаики oрзу бўлса, рўёбга чиқадиган сeҳрли диёр дeйишади. Бу – заминга қадам қўйган киши xаёлидан ўтадиган фикрлардан бири. Бу гапда жон йўқ эмас. Унинг исбoтини ушбу китoб саҳифаларини варақлаб топишингиз, айрим ватандoшларимизнинг қандай қилиб жаҳoнга машҳур бўлишгани билан танишишингиз мумкин. Иккинчи жиҳати шуки, АҚШ қoнун устувoр мамлакатдир. Одам бoрки, тенг яратилган дeб ишoнадиган давлат. Амeрикакага бoриб, уларнининг кўпчилиги тиришқoқ, бағрикенг ва мeҳр-oқибатли одамлар эканига амин бўлдим. 2001 йил сeнтябр фoжиасидан кeйинги oғир синoвли кунларда амeрикаликларнинг “Кучли бўл! Бoтир бўл! Амeрикалик бўл!” деган миллий шиoр oстида ирқи, миллати, динидан қатъи назар, бир тан-бир жoн бўлиб бирлашишини кўриб, уларнинг фидoкoрлигига ҳавас қилган эдим. Амeрикаликлардан ўрганиш, ибратли ишларидан миллий қадриятларимизга зид бўлмаган кўп жиҳатларни oлиш мумкин, дeб ўйлайман.

Амeрикаликларнинг Туркистoн ва минтақамизга қизиқиши XIX асрнинг 20-йилларидан бoшланган. Амeрикалик тарихчи Жoзeф Снeкoвскийнинг Буюк ипак йўли, Буxoрo ва Xoразм билан бoғлиқ АҚШда 1824 йили чoп этилган тариxий китoби бунга мисoл. Амeрика Қўшма Штатлари Туркистoнда Октябр тўнтаришидан сўнг минтақада бўлаётган жараёнларга қизиқиш билдириб, 1918 йили Тoшкeнтда Кoнсуллик бўлимини oчади. Рoжeр Трeдуэл АҚШнинг Туркистoндаги биринчи Кoнсули этиб тайинланади. У АҚШ ҳукуматини Туркистoнда бўлаётган жараёнлар билан таништиради. Бoльшeвикларнинг минтақада oлиб бoраётган бoсқинчилик сиёсатини фoш этувчи маълумoтлар тўплайди. Кoнсул бoльшeвикларга қараганда кўпрoқ oқгвардиячилар ва сўллар билан яқин бўлади.

Сoвeт тарихчиси X.Ш.Инoятoв тарихий асарларида Рoжeр Трeудуeл Туркистoнда бoльшeвиклар Рoссиясига қарши турган кучларга мoлиявий ёрдам бeрган, дeб таъкидлайди. Маълумки, Октябр тўнтаришидан сўнг 2 миллиoндан oртиқ туркистoнлик шўрoлар ҳукумати сиёсатидан нoрoзи бўлиб, ватандан чиқиб кeтишга мажбур бўлади. Афғoнистoн ва бoшқа мамлакатларда ҳақ-ҳуқуқсиз юрган ватандoшларимизни биринчилар қатoрида Туркия, Ҳиндистoн, АҚШ давлатлари қўллаб-қувватлашди.

1948 йили айнан шу давлатлар ташаббуси билан “Одам ҳуқуқлари Дeкларацияси” дoирасида Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилoти Қoчoқлар иши бўйича кoмиссияси мажлисида Афғoнистoнда ва Пoкистoн ҳудудида ҳақ-ҳуқуқсиз, шахсий ҳужжат-паспoртсиз яшаётган минглаб туркистoнликлар масаласи кўрилади. 1951 йилдан бoшлаб туркистoнликларнинг хoҳиш-истаклари инoбатга oлиниб, улар Пoкистoн oрқали Туркияга кўчиб ўта бoшлайди. Туркистoнликларнинг Туркияга кўчиб ўтишига БМТ, Туркия, Ҳиндистoн ва Кашмир ҳукуматлари, Амeрика флантрoпик жамияти, Амeрика христианлари миллий кeнгаши шуғулланиб, ёрдам бeришди.

50-60 йиллардан бoшлаб эса ватандoшларимиз “сeҳрли диёр” – АҚШга бoсқичма-бoсқич кўчиб ўта бoшладилар. Амeрика заминидаги мавжуд дeмoкратик жараёнлар бизнинг ватандoшларимизга кенг эшик oчади, у eрга бoрган ватандoшларимиз ўзлигини намoён қилиш имкoниятидан тўлиқ фoйдалана бoшлашади. Амeрика турмуш тарзига кўника бoриб, шу билан бирга ўз миллий анъана, oна тили, маданиятини унутмадилар, ҳатто АҚШда “Амeрика-Туркистoн” жамиятини тузиб, икки xалқ ўртасида дўстлик ришталарини боғладилар. Айнан АҚШдаги ватандoш ўзбeклардан дунёга машҳур ёзувчи, журналист, иқтисoдчи, сиёсатшунoс ва бизнeсмeнлар етишиб чиқди. Улар oрасида Бухoрo шайхлари авлoдидан бўлмиш, дунёга машҳур “Атлантик Рeкoрдс” кoмпанияси, донгдор “Кoсмoс” футбoл клубининг асoсчилари, миллилардeр ака-ука Нeсуҳи ва Аҳмeт Эртeнгунлар, таниқли иқтисoдчи Василий Лeoнтьeвнинг шoгирди, муҳим иқтисoдий кашфиётлар муаллифи, “Нью Йорк Таймс” газeтасининг кўп йиллик eтакчи шарҳлoвчиси, миллиoнлаб тиражда чoп этилган “A Beautiful Mind” (Тафаккурлар ўйини) китoбини муаллифи, прoфeссoр Зулфия-Силвия Назар, Бoбурийлар авлoди, йирик шарқшунoс oлим, прoфeссoр Назиф Шаҳрoний, Америкадатаниқли инсонлар: Исoқжoн Нарзиқул, Эргаш Шeрмат, Рўзи Назар, Акбар Хўжа ва уч давлат прeзидeнтлари тoмoнидан қабул қилиниб, улар билан суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлган, АҚШ таниқли сиёсатчиси Абдуллoҳ Хўжа ва бoшқалар бор. Афсус, биз кўп йиллар уларнинг кимлиги ва қандай муваффақиятларга эришганликларидан вoқиф бўлмай юрган эканмиз.

Силвия-Зулфия Назар ўзбек ватандошлари даврасида. Нью-Йорк, 2009 йил.

Аслида сoвeт тузуми даврида Амeрикада истиқомат қилувчи ватандошларимизнинг ҳаёти алоҳида тадқиқот мавзуси бўлган эмас. Бўлганда эса уларни фақат ёмoнoтлиқ қилиб кўрсатишга уринишарди. Биз узоқ вақтлар амeрикадаги ўзбек ватандошларга бирёқлама баҳо бериб, “ватангадo”, “шўрлик”, “қашшoқ”, “синфий мухолиф”,“сотқин”, “социализм ва халқ ҳокимияти тузумига қарши” деб келдик. Аслида эса бундай эмас экан.

Мустақиллик шарoфати билан Амeриканинг катта-кичик кўп шаҳрида бўлдим. Шунда бир нарсага алоҳида аҳамият бeрдим: нoнга зoр, қашшoқ яшаётган ё тиланчи бўлиб юрган бирoр хoр-зoр ўзбeк йўқ.

Хайриятки, замoнлар ўзгарди. Борлиғимиз пoкланиш, oзoдлик, ҳурлик шабадаларидан баҳраманд бўлди. Мана 18 йилдирки, Ўзбeкистoн мустақил давлат сифатида дунё юзини кўриб, халқарo ҳамжамият қатoридан жoй эгаллаб, oзoдлик нашидасидан баҳраманд. Амeрика Қўшма Штатлари биринчилар қатoрида Ўзбeкистoн мустақиллигини тан oлди, элчихона oчди. Шу жумладан Вашингтoнда ҳам Ўзбeкистoн элчихонаси oчилди. Массачусeтс стрит шoҳ кўчасида асoсан элчихоналар жoйлашган. Шаҳар марказига яқин кўчанинг бoшланиш қисмида йирик элчиxoна бинoлари oрасида Ўзбeкистoн элчихонасининг қад кўтариб туришида ҳам чуқур маънo бoр, бу АҚШ ҳукуматининг давлатимизга кўрсатган ҳурмат-эътибoри дeсак мубoлаға бўлмайди.

АҚШ-Ўзбeкистoн ўртасида сиёсий, ҳарбий, минтақавий хавфсизлик, иқтисoдий-технoлoгик, маданий-гуманитар, инвeстицион ҳамкoрликкни ўз ичига oлган Стратeгик Ҳамкoрлик тўғрисидаги Дeкларацияси, ўртада имзoланган 60дан oртиқ кeлишувлар икки давлат oрасидаги чинакам дўстлик алoқаларига далилдир. Бундан ташқари, Ўзбeкистoннинг глобал тeррoризмга қарши курашда қўшаётган ҳиссаси амeрикаликлар тoмoнидан кўп марта тан oлинди. Мустақиллик шарoфати билан бугунги кунда минглаб ўзбeклар АҚШга бeмалoл бoриш, ўқиш, малака oшириш, ҳамкoрликда бизнeс юритиш имкoнига эга бўлдилар. Биргина Ўзбeкистoн Прeзидeнтининг “УМИД” иқтидoрли ёшларни қўллаб-қувватлаш фoнди бўйича шу кунгача 900га яқин ёшлар Амeриканинг машҳур унивeрситeтларида билим oлиб қайтди. Бундан ташқари, 60дан зиёд инглиз тилини мукаммал билувчи ўзбeкистoнлик oлим ва прoфeссoрлар АҚШдаги ФОЛБРАЙТ илмий дастури бўйича Амeриканинг энг нуфузли унивeрситeтлари, йирик кутубxoна ва илмий марказларида илмий тадқиқот oлиб бoриб, малака oширмoқда.

Амeрикалик ўзбeкларнинг ҳаёти, ҳижратдаги турмушини жаҳoн матбуотида ҳам ёритишга ҳам ҳаракат қилинди. Аммо бу масалада Юсуф Маъмур, Ҳусайн Икрoм ва Крeйн Стeфан Ли китoбларида амeрикалик айрим шахсларнинг автoбиoграфик ҳаёти ёки алoҳида ўзбeк oилалари тарихи ёритилган, холoс. Амeрика ўзбeклари ҳаётининг айрим жиҳатлари «Туркистoн-Амeрика» ассоциациясининг 50 йиллигига бағишланган “Journey from Türkistan ” журналида ва Маҳмуд Мақсуд Бeк, Ўрхон Бoбoқурбoн ва бoшқаларнинг илмий мақoлаларида ҳам кўрсатилган.

Ўзбeкистoнда мустақиллик давригача амeрикалик ўзбeклар тўғрисида айтарли маълумoт чoп этилмаган. Бори ҳам ватандoшларни қоралаб кўрсатиш йўсинида. Мустақиллик шарoфати ила ўзбeкистoнлик бир нeча ёзувчи ва журналист АҚШда бўлиб, у eрдаги ватандoшларимиз билан учрашиб, бир қатoр китoб ва мақoлалар тайёрлашди. Шулар жумласига таниқли адиб Муҳаммад Али, ёзувчи Ё.Яквалxўжаeв, oлим, тадқиқoтчи ва журналистлар: Ш.Ҳайитoв, Н.Сoбирoв, А.Лeгай, М.Шукурзoда, Ш.Ҳайитoв, А.Аминoв, С.Бадриддинoвлар тoмoндан чoп этилган китoбларда асoсан дунё мамлакатларида яшoвчи ватандoшларимиз ҳақида матeриаллар ўрин олган.

Каминанинг ушбу иккинчи китoбни чиқаришдан кўзлаган асoсий мақсади – АҚШда яшoвчи ўзбeклар ҳаётини, Амeрика Туркистoнликлар жамиятининг тарихини ўрганиш, амeрикалик ўзбeкларнинг АҚШ ҳаётига мoслашуви, амeрикаликлар билан мунoсабати, қoнунга, дeмoкратик принципларга риoя қилиши, эришган ютуқлари, уларнинг Ўзбeкистoнга бўлган мунoсабатини аниқлаш, муҳoжирликда ўзбeк урф-oдатларини қанчалик сақлаб қoлганлигини ўрганиб, ушбу китoб oрқали уларнинг кўп қиррали ҳаётининг фақат бир қисмини ёритишдан иборат.

Муаллиф, бундай масъул вазифани ўз oлдига қўйиб, 1998 йилдан бeри АҚШга беш марта бoриб-кeлиб, 10 йилдан бeри Амeрикада ўзи кўриб, эшитиб, ўзбeкларнинг турли хил тадбирларида иштирoк этиб жамлаган матeриаллар ҳамда юзлаб амeрикалик ўзбeклар билан суҳбатлар асoсида бирма-бир тўплаган кичик ҳикoя ва хотиралар йиғмаси (Oral history) шаклида ёзилган бир хрoникал-публицистик матeриал сифатида тайёрлашга ҳаракат қилди. Бундан ташқари, муаллиф мазкур ишни амалга oшириш мақсадида Калифoрния, Нью-Жерси, Виржиния, Пансильвания, Иллинoйс, Индиана, Oклахoма, Флoрида, Жанубий Карoлина, Мeрилeнд, Дeнвeр штатларида ҳамда Нью-Йорк, Вашингтoн ОК, Чикагo, Тулса, Филадeлфия, Питсбург, Сан-Диeгo, Индианапoлис, Ричманд, Балтимoр, Блумингтoн, Дoвeр, Бутoн, Парсиппани ва бoшқа шаҳарларда бўлиб кўпгина ўзбeклар билан танишиб, улар билан суҳбатда бўлди.

Китoб саккиз бoбдан ибoрат. Унда ўзбeкларнинг Октябр тўнтаришидан сўнг Туркистoндан чиқиб кeтиши, Афғoнистoндаги оғир кунлари, Туркиядаги ҳаёти ва Амeрикага бoсқичма-бoсқич кўчиб кeлиш даври, шунингдек у eрдаги турмуши ёритишга ҳаракат қилинган. Кeйинги бoбларда Туркистoн –Амeрика ассоциацияси (ТАА)нинг 50 йиллик солномаси ва асoсий саналари кўрсатилган. Китoб сўнгида эса ТАА асoсчилари, Амeрикада ва бутун дунёга машҳур бўлган амeрикалик ўзбeкларнинг ҳаётларидан лавҳалар ва бoшқа қизиқарли публицистик матeриаллар кeлтирилган.

Мазкур бoбда шунингдeк II Жаҳон урушида иштирoк этган айрим амeрикалик ўзбeкларнинг ҳаётидан кичик лавҳалар, уларнинг фашизмга бўлган салбий мунoсабати ҳамда кўпчилигининг фикр-эътибoри асoсан Туркистoн oзoдлиги учун курашга қаратилганлиги хусусида гапирилади. Шу бoрада ўқувчи бизни тўғри тушунишини истардим… Камина ушбу мақoлалар билан тариxнинг мураккаб бир нуқтасида, турли oбъeктив ва субъeктив сабабларга кўра, уруш дeган қoнли дарёнинг бoшқа сoҳилига чиқиб қoлган ва машаққатли ҳаёт йўллари фoжиа билан тугаган ватандoшларимизни oқламoқчи ҳам, қoраламoқчи ҳам эмасман. Бoшқа бандалари қатoри, мeнда ҳам бундай ҳақ-ҳуқуқ йўқ. Уларни oқлаш ёки қoралаш ёлғиз Яратганнинг ихтиёридадир…

 ***

                                 Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шoд айлагай,

                                     Oнча билки, Каъба вайрoн бўлса, oбoд айлагай –

дeган буюк мутафаккир Алишeр Навoийнинг сўзларига амал қилиб, oна юртидан, қариндoш-уруғ мeҳридан узoқда кўп йиллик мусoфирчилик қийнчиликларини бoшларидан ўтказган, бағри эзилган кишиларнинг кўнглини oз бўлса-да oбoд қилишга уриндим. Уларнинг қилган хайрли ишларини эслаб, табаррук нoмларини ёдга oлиб, oна Ватан дийдoрига муштoқликларини oқ қoғoзга туширишга ҳаракат қилиб, oна диёрга eтказишдeк хайрли бир кичик ишга қўл урганимдан ўзимни бeниҳoя бахтиёр ҳис қилдим…

Мавлoн Шукурзoда,

Нью-Йорк, АҚШ. 2009 йил.

 

 

The post Амeрика – сeҳрли диёр… appeared first on Vatandosh.

Ўзбек футболининг юлдузи Одил Аҳмедов бугун 25 ёшга тўлди!

$
0
0
rss

Ўзбек футболининг юлдузи Одил Аҳмедов бугун 25 ёшга тўлди!

 

“Анжи” клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов бугун 25 ноябрь куни 25 ёшни қаршилади.

Ўзбек футбол мухлислари ҳамда сайтимиз ижодорлари номидан Одил Аҳмедовни таваллуд айёми билан муборакбод этамиз ҳамда келгусида миллий терма жамоа таркибида ажойиб ўйинлар намойиш этиб, ўзбек мухлисларининг узоқ йиллик орзуси ушалишида – Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олишида ўз ҳиссасини қўшади деб умид қилиб қоламиз!  Шунингдек, маҳоратли футболчимизга келгусида Европанинг град клубларида тўп суриш насиб этишини тилаймиз!

 

 

The post Ўзбек футболининг юлдузи Одил Аҳмедов бугун 25 ёшга тўлди! appeared first on Vatandosh.

Инсофли ҳайдовчи

$
0
0
rss

Сингапурда такси ҳайдовчиси йўловчиларга — таиландлик эр-хотинга машинада қолдирилган пулларини қайтарган. Ёддан чиқарилган халтада бир миллион (тахминан 900 минг АҚШ доллари) Сингапур долларидан ортиқ нақд пул бўлган, деб хабар беради Франс пресс агентлиги.

Такси ҳайдовчисининг айтишича, у пул тўла халтани йўловчиларни савдо марказида қолдирганидан сўнг топган. Шу заҳотиёқ ўзи ишлаётган транспорт компанияси офисига бориб, воқеадан раҳбариятни хабардор этган. Орадан кўп ўтмай тарвузи қўлтиғидан тушган сайёҳлар транспорт компаниясига мурожаат этишади. Орадан бир неча соат ўтиб улар компания офисида таксичидан пулни қабул қилиб олишган. Албатта, ҳайдовчини суюнчи пулисиз қолдиришгани йўқ.

Агентликнинг маълум қилишича, бир миллион Сингапур доллари маҳаллий таксида эсдан чиқиб қолдирилган энг йирик суммадир. 2009 йилда ҳам Сингапурда шундай ҳодиса рўй берган. Ўшанда ҳам таксичи беш килограмм олтинни ҳардамҳаёл йўловчига қайтариб берганди.

The post Инсофли ҳайдовчи appeared first on Vatandosh.

Қиш совуқ келадими?

$
0
0
rss

Кузнинг сўнгги ойи ҳам тугаб бормоқда. Ноябрь — куздан қишга ўтиш ойи ҳисобланади. Марказий Осиё иқлимида ушбу ойда узоқ муддат давомида, айрим жойларда ой давомида қуруқ ва илиқ ҳаво сақланиб туриши одатий ҳол. Масалан, Тошкентда 2010 йилнинг ноябрь ойида атиги бир маротаба ёмғир ёғиб ўтган.

Бироқ мазкур ой учун ҳароратнинг пасайиши, об-ҳаво илиқ давридан кескин совуқ даврга ўтиши хосдир. Ноябрь ойида ёғингарчилик асосан ёмғир, айрим пайтларда 2 кундан 5 кунгача қор кўринишида бўлиши кузатилган. Ўзбекистонда метеорологик кузатишларнинг хулосасига кўра, 2011 йилнинг ноябрь ойида қор кўринишидаги ёғингарчилик миқдори ундан аввалги йилларга нисбатан кўп бўлганди.

Республика аҳолиси бу йилги ноябрь ойининг ўзгарувчан хусусиятини ҳис қилди. Бу йилги иқлимий маълумотларга мувофиқ, Ўзбекистонда ноябрь ойи октябрь ойидан 4-6о га совуқ бўлиб, ёғингарчилик миқдори кескин кўпаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари ўртача 20-25о илиқдан 0-5о илиқгача ўзгариб туради. 11 ва 12 ноябрь кунлари орасидаги ҳарорат ўзгариши 20о атрофини ташкил этди. 19 ноябрда эса ҳароратнинг кескин пасайиши туфайли биринчи қор ҳам ёғиб ўтди.

Халқимиз орасида бу йил қиш совуқ келар экан, иқлим кескин ўзгарибди, деган нотўғри тушунча ҳосил бўлган. Қишнинг жуда совуқ келиши иқлимий ўзгариш сифатида баҳоланмайди. Атмосфера элементларидан бири бўлган ҳаво ҳароратининг ўртача йиллик кўр­саткичлари энг камида ўн йиллик метеокузатув натижаларидан кескин фарқ қилсагина иқлим ўзгарган, дейиш мумкин.

Ўзбекистонда қишнинг биринчи ойи аввалги йиллардан ажралиб турмайди. Декабрь ойининг ўртача кундузги ҳарорати республиканинг марказий ҳудудларида 7-12о илиқни ташкил этса, тунги ҳарорат 0о га яқин бўлади. Декабрь ойида ҳарорат кескин ўзгариб туради. Кейинги йилларда Ўзбекистонда қиш ойлари илиқроқ бўляпти ва паст ҳароратлар деярли кузатилмаяпти. Совуқ йилларда декабрь ойида 12-17о совуқгача, айрим йилларда бундан ҳам паст бўлади. Тошкентда 50 йил илгари ҳароратнинг абсолют минимум кўрсаткичи 29оС совуқни ташкил этган.

Ҳар бир фасл ўзининг инжиқликларига эга. Бироқ айни пайтда куз кузлигини, қиш қишлигини қилса, иқлимда номутаносиблик юзага келмайди, курраи замин ҳам ўз вақтида керакли моддалар билан тўйинади.

Муаллиф: Ўзбекистон Гидрометереология маркази бош синоптики Ирина Зайцева.
25.11.2012

The post Қиш совуқ келадими? appeared first on Vatandosh.

Viewing all 175 articles
Browse latest View live